Хайр-саховат ишлари давом этмоқда

14.12.2020 14:12:40

 

Ҳар йили “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни”га бағишланиб республикамизда  хайр-саховат  тадбирларининг кенг нишонланиши бу халқимизга хос бағрикенглик, саховатпешалик, меҳр-оқибатлилик фазилатлардан бири ҳисобланади.

Нафақат сана муносабати билан, балки йил давомида мамлакатимизда ногиронларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятда ўз ўринларини эгаллашларига имкониятлар яратишга қаратилган кўплаб амалий саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Бу жараёнда «Адолат» СДП фаоллари, депутатлари ҳам фаол иштирок этаётгани диққатга сазовордир. Сана муносабати билан халқ депутатлари Тахтакўпир тумани Кенгаши депутати Г.Сейтназарова бошчилигидаги бир гуруҳ фаоллар Тахтакўпир туманидаги «Тахтакўпир» ва «Айдин жол» маҳаллаларида ногиронлиги туфайли уйларида таълим олаётган жами 4 нафар ўқувчи болажонларнинг ҳолидан хабар олинди. Уларнинг яшаш шароитлари билан яқиндан танишиш, зарурий дори-дармонлар билан таъминлаш масалалари назоратга олинди. Барча хонадонларга озиқ-овқат  маҳсулотлари тарқатилди.

Кўрсатилаётган бундай ғамхўрлик, кенг жамоатчиликнинг ҳам ушбу савобли ишларда фаол иштирокини мунтазам таъминлашга қаратилганлиги билан аҳамиятли бўлди.

Арал ҚУРБАНБЕКОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Тахтакўпир тумани Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+