Хайрли тадбирлар давом этмоқда

08.04.2024 15:04:47

Меҳнатга лаёқатсиз ва ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд бошқа тоифаларининг ҳуқуқлари давлат ҳимоясида эканлиги бош қомусимизнинг 57-моддасида кўрсатиб ўтилган.
Инсон қадри улуғланган юртда яшар эканмиз, сизу бизни қуршаб турган инсонларга меҳр ва оқибатли бўлиш барчамизнинг бирдек бурчимиз ҳам. Ўзбекистон "Адолат" СДП Қува туман Кенгаши раиси Шохиста Мамажонова муборак Ийд Рамазон арафасида хайрли ишларни амалга оширди.


Тумандаги “Сўфи” МФЙда истиқомат қилувчи эҳтиёжманд оилалар ва маҳалланинг пиру бадавлат отахон ва онахонлар хонадонларида йўқловларни амалга оширди.
Бу эзгу ҳаракат партиядошларимиз томонидан барча ҳудудларда давом этмоқда.

Гулчеҳра Аҳмедова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+