Халқ манфаатлари - конституциявий ислоҳотларнинг бош мақсади

13.07.2022 12:07:42

Айни вақтда бутун мамлакатимиз ҳаётида энг катта демократик ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Унда бош масала «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси бўлиб турибди. Мазкур жараёндаги тарғибот ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш мақсадида «Адолат» СДП Навоий вилоят Кенгаши томонидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Шунга мувофиқ ҳар куни вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида турли корхона ташкилот ва муассасаларда Конституциявий қонун лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган тадбирлар ўтказилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бир қанчаси партиянинг Конимех туман Кенгаши томонидан тумандаги Ободонлаштириш бошқармасида, Навбаҳор туман саломатлик марказида, Ғозғон шаҳаридаги «Тумор» МФЙ ҳамда Зарафшон шаҳридаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида «Конституциявий ислоҳотлар - давр талаби» мавзусида ўтказилди.

Тадбирларда партия фаоллари ҳамда депутатлар томонидан фуқароларга «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси, унинг мазмун-моҳияти ва унга киритилаётган ўзгартиришлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Алоҳида қайд этилганидек, конституциявий ислоҳотларнинг бош мақсади инсоннинг қадр-қиммати, шаъни ва ғурури бундан буён барча соҳаларда биринчи ўринга кўтаришга қаратилган улуғ мақсадлар кўзланган. Бунда «Инсон – жамият – давлат» деган бош тамойилни Конституциямизнинг мазмун-моҳиятига чуқур сингдирилиб, амалий ҳаётимизда бош қадриятга айлантиришдан иборат бўлиб, бунда қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига қўйилганлиги ҳам унинг чинакам халқ конституцияси бўлиши йўлидаги муҳим қадам эканлиги тадбир иштирокчилари томонидан эътироф этилди.

«Адолат» СДП Навоий вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+