Халқ табобатига ишонса бўладими?

21.08.2020 15:08:31

Яратганнинг беҳисоб неъматлари ичида энг буюги ва бебаҳоси сиҳат-саломатликдир. Одамзод Ер юзида ҳаёт кечиришни бошлаган дастлабки кунлардан тортиб, албатта, ўз саломатлиги учун қайғурган. Ҳалқ табобати асрлар оша инсоният тажрибасидан ўтиб, сайқаллашиб келган беназир табобатдир. То шу кунгача ҳалқ орасида ҳам ёзма, ҳам оғзаки тарзда мавжуд бўлиб келган табобатнинг тавсиялари ўзининг беназирлиги билан ҳам ҳалқнинг диққат марказида бўлиб келган. Курраи заминни заҳарлаб келаётган сунъий кимёвий унсурларнинг организмга етказаётган зарари бениҳоя зиёдалигини эътироф этган жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, 1972 йилдан бошлаб халқ табобатини зўр бериб тарғиб қилишни бошлагани бежиз эмас, албатта. Бу ҳаракат бесамар кетмади бир неча мамлакатлар халқ табобати расмий мақомга эга бўлди. Инсоният халқ табобатининг табиий дори воситалари кимёвий воситалардан афзаллигига иқрор бўлмоқда. Халқ табобати тавсияларидан кенг миқёсда фойдаланиш оммавий тус олди.

Инсонлар организмини керакли микронутриентлар (гиёхлар, қўзиқориндан олинган маҳсулотлар, Д витаминига бой полиз экинлари, мевалар) билан ҳар доим тўйинтириб бориш мақсадга мувофиқдир. Агар инсоннинг иммун тизимида муаммолар бўлмаса, ҳар қандай касаллик билан организм кураша олади. Айниқса, юқимли касалликларни инсонга юқиш хавфи жуда паст бўлади.

Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида халқ табобатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори айнан шунга қаратилган бўлиб, ҳалқ табобатини ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ҳалқимиз манфаати учун аъло даражада хизмат қилади.

Мазкур фармонда ўзбек халқ табобатининг тарихий анъаналари ва ўзига хос меросидан фойдаланган ҳолда касалликларни профилактика қилиш, ташхис қўйиш ва даволашда ва замонавий тиббиётда уларни қўллаш бўйича ўқув-методик адабиётлар тайёрлаш каби муҳим вазифалар белгиланди.

Халқ табобатида фойдаланиладиган ўсимликларни ўстириш ва хомашё тайёрлашни, ушбу йўналишда лаборатория ва илмий тадқиқотлар ўтказишни ташкил этиш бўйича режалар ишлаб чиқиш, халқ табобати бўйича мутахассисларни ҳудудий марказларда тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни йўлга қўйиш каби вазифалар соҳанинг ташкилий-техник жиҳатдан ривожланишига хисса қўшади.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сайловолди дастурида тиббий фаолият устидан давлат-санитария назоратини кучайтириш белгиланган. Дастурий вазифалари доирасида партия халқ табобатини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратади ва ушбу соҳанинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириб, мустаҳкамлаб боришни мақсад қилган. “Адолат” СДП аҳолининг тиббий маданиятини ошириш ва ушбу соҳада тизимли ишларни кучайтириш мақсадида “Тиббий маданиятни ошириш” давлат дастурини қабул қилишни таклиф қилади. Бу фармон мазкур вазифаларни ҳаётга татбиқ этишга кўмакчи бўлиши шубҳасиз.

Фармонда муассаса ва ташкилотларда фитобарлар ташкил этилиши белгилангани айни муддао. Шу каби масалаларни депутатлик корпуси орқали назоратга олиш партия олдидаги галдаги муҳим вазифалардандир.

Ўзбекистон Республикаси тоғли ҳудудлари, яьни Сурхондарё, Тошкент вилояти, Зомин, Ургут тоғларида ўсадиган табиий гиёхлар ва доривор ўсимликларни инсонларимиз кўча-куйлардан эмас, айнан Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқдан ўтиб, шифокорлар томонидан бемор ёки бемор бўлмаган инсонларга тавсия этишини маслаҳат берган бўлардим.

Шахноза ОЧИЛОВА,

“Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати

бош мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+