Халқнинг узоғи яқин, қардошлик ришталар мустаҳкам бўлди

29.02.2024 16:02:33

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳалар ва маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар билан танишиш, янги объект ва лойиҳаларни ишга тушириш мақсадида Хоразм вилоятига ташрифи хоразмликлар учун унутилмас тарихий кун ҳисобланади.
Хоразм вилоят ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси халқи азал-азалдан бир тану бир жон бўлиб, дўстлик ва қардошлик ришталари мустаҳкамлиги билан бутун республикамизга намуна бўлиб келаётганини ғурур билан айтишимиз мумкин. Аммо, икки қардош халқни борди-келдиси учун узоқ ва таъмирталаб йўлнинг асоратлари салбий таъсир қилиб келаётгани ҳеч кимга сир эмас эди.
Ташрифнинг энг асосий моҳияти ва қувонарли жиҳатларидан бири Хоразм ва Қорақалпоғистон халқи учун асрлар давомида орзу бўлиб келган, Президентимиз ғояси билан Амударё устида қурилган Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси билан боғлайдиган замонавий кўприк халқимизнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилди, қардошлик ва дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлади.
Хусусан, кейинги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар инсон қадр-қиммати, унинг фаровон ҳаёти ҳамда ўз ҳаётидан рози бўлиб яшаши учун амалга оширилаётгани билан аҳамияти катта бўлмоқда. Давлатимиз Раҳбарининг воҳамизга ҳар галги ташрифи ана шу мақсадларни ўз ичига қамраб олади.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг воҳамиз фаоллари билан дилдан суҳбати, белгилаб берган устувор вазифалари ҳудудни ижтимоий-иқтисодий соҳасини ривожлантириш орқали халқимизнинг яшаш шароитини юқори поғоналарга оширишига хизмат қилади. Бир сўз билан айтганда, Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси билан боғловчи энг яқин автомобиль ва темир йўл қатновига яратилган замонавий кўприкни ишга туширилиши Янги Ўзбекистонимизни қудратли халқимиз билан қуришда аҳамияти каттадир.

Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+