Ҳар бир таълим маскани депутат назоратида

15.12.2023 13:12:52

Қишнинг аномал совуқ кунларида ижтимоий соҳа объектларидаги иситиш тармоқларининг меъёрда ишлашини таъминлаш бугунги куннинг долзарб вазифасига айланган. Президент бошчилигида ўтказилаётган ҳар бир йиғилишларда ушбу масалага алоҳида эътибор қаратилаётганлиги барчамизга маълум.

“Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши, шаҳар ва туман кенгашлари раислари ва депутатлари бугунги муҳим жараёнларда ҳар бир ижтимоий соҳа объектларида жамоатчилик назоратини мунтазам олиб бормоқдалар.

“Адолат” СДП Ўзбекистон туман Кенгаши раиси, Муаттар Ҳомидова тумандаги ҳар бир мактабгача таълим ташкилотларида жамоатчилик назоратини мунтазам олиб бормоқда.

Жумладан, 34-,56- МТМда мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида хоналар ҳарорати, санитария гигиена қоидаларига амал қилиниши, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, кундалик таомномалар, таомларга белгиланган миқдорда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлатилиши юзасидан ўрганишлар олиб борилди.

Таълим масканлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида”ги қарорига кўра, хусусий шерикчилик асосида  санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ иситилаётганлиги қайд этилди. Шунингдек, ёқилғи захиралари ҳам кўздан кечирилди.

Энг муҳими болажонларимиз ташқаридаги ҳар қандай совуқ ҳаволарга қарамай, иссиқ хоналарда таълим олсинлар. Уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш ҳар бир мутасадди инсонларнинг доимий вазифасига айланиши зарур.

“Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+