Ҳар биримиз амалда Ватан ҳимоячиси бўлишимиз лозим

05.03.2024 10:03:49

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Қуролли Кучлар ва ҳарбий-маъмурий секторларнинг 2023 йилдаги фаолияти якунлари ва яқин истиқболга мўлжалланган вазифалар муҳокамасига бағишланган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тизимини қайта кўриб чиқиш юзасидан тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.


Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодира Джонибекова Ширин шаҳрида жойлашган 99440–ҳарбий қисмда яратилган шароитлар билан танишиш мақсадида ҳарбий хизматчилар билан учрашув ташкил қилинди.
Ҳарбий қисм раҳбарияти томонидан ҳарбий қоровуллар тайёрлаш хонаси,Амир Темур ва Жалолиддин Мангуберди ўқув хонаси, кутубхона ва ёшлар етакчиси хоналари кўздан кечирилди.
Тадбир давомида ҳарбий хизматчилар билан ўтказилган учрашувда депутат томонидан ҳарбий хизматчиларга муносиб шароит яратиш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларга ғамхўрлик кўрсатиш юзасидан Қонунчилик палатасида кўрилаётган қонун лойиҳалари юзасидан маълумот бериб ўтилди.
Депутат томонидан Қуролли Кучларнинг рақамли салоҳиятини ошириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ҳарбий хизматчиларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш борасидаги билим ва кўникмаларини ошириш, юқори малакали ҳарбий кадрларни тайёрлаш тизимини мунтазам равишда такомиллаштириб бориш, ўқув жараёнларига ҳарбий тайёргарликнинг замонавий усулларини кенг жорий этиш юзасидан "Ўзбекистон -2030" стратегияси 5-устувор йўналиш “Давлат мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш, мамлакатнинг халқаро муносабатларнинг тенг ҳуқуқли субъекти сифатидаги ўрни ва ролини ошириш, ривожланган демократик давлатлар қаторига кириш, Ўзбекистоннинг ён-атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш” мақсад қилиб қўйилганлиги юзасидан маълумот берилди.
Ҳарбий хизматчилар томонидан ўз навбатида Қонунчилик палатаси депутатига бир неча таклифлар билан мурожаат қилинди,жумладан ҳарбийлар учун имтиёзли уй олишда пул маблағини ошириш, ҳарбийлар учун 3 хонадан кам бўлмаган уйлар қуриш, ҳарбий хизматчиларни таътилга чиққанда республика ҳудудида самолёт чиптасидан имтиёзли фойдаланиш, хизматчиларнинг фарзандлари учун ўқув тўгарак ўтказилиши учун бино ажратиш каби таклифлар олинди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сирдарё вилоят кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+