Ҳар соҳада адолат қарор топиши зарур...

23.11.2023 16:11:32

Демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятида қонунларни ижро этишда ҳалоллик ва адолат асосида иш юритилиши учун ҳар бир масъулларимизда жамият, халқ ва ватан олдидаги буюк инсоний бурч, юксак масъулият бўлмоғи лозим.

Демократик ҳуқуқий давлатни шакллантиришда албатта жамиятда қонуннинг ҳукмронлигини қарор топтиришни тақозо этади. Чинакам ҳуқуқий давлат барпо этмоқ учун мамлакатда адолатли, инсонпарвар демократик қонунлар тантана қилмоғи лозим.

“Адолат” СДП Данғара тумани Кенгаши томонидан тумандаги “Навбаҳор” МФЙда “Суд- ҳуқуқ ислоҳотлари-инсон манфаатларини ҳимоя қилишнинг мустаҳкам ва ишончли кафолати” мавзуси юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Қўқон шаҳар туманлараро Суд-мед экспертиза бўлими раҳбари, туман Кенгаши депутати Равшанжон Якубжонов суд-ҳуқуқ тизимидаги ўзгариш ва янгиликлар, жиноятларни тезкор аниқлаш учун экспертиза жараёнига татбиқ этилаётган сўнгги технологиялар ва жаҳон тажрибаларини ҳамоҳанглиги натижасида инсон ҳуқуқ ва манфаатларини адолатли ҳимоя қилишда эришилаётган ютуқлар ҳақида иштирокчиларга батафсил маълумот берди.

Мулоқот давомида иштирокчилар томонидан берилган саволларга тегишли жавоблар берилди.

        "Адолат" СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
   Матбуот хизмати 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+