Ҳарбийларнинг матонатли аёлларига эҳтиром

29.02.2024 13:02:03

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо. Гўзал орзулар оғушида ҳалоли пок меҳнат қилиб, халқимизнинг фаровон умр кечираётганлигига қалбан шукроналар келтирамиз. Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилояти Кенгаши Мудофаа Вазирлиги Шарқий ҳарбий округи билан ҳамкорликда округ миқёсидаги ҳарбий хизматчиларнинг рафиқалари ўртасида “Мен намунали ҳарбий оила бекасиман” шиори остида “Балли, аёллар” кўрик-танловининг вилоят босқичини ҳамкорликда ташкил этди.
Ватан ҳимоясидек шарафли бурчини адо этаётган ҳарбийларнинг аёллари зукколик ва билимдонлик, пазандалик, спортсеварлик қобилиятларини ва миллий қадриятларимиз, урф-одатларимизни улуғлашдаги маҳорат ва билимларини синовдан ўтказишди.


Танлов ғолиблари соғлом турмуш тарзини тарғиб этишдаги фаоллиги учун Шарқий ҳарбий округ раҳбарияти томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+