Хоразм - юксалиш остонасида

11.03.2024 16:03:34

“Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон” учун шиори остида юртимизда ўзгаришлар, янгиланишлар амалга оширилмоқда. Сўнгги йилларда барча ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган улкан ислоҳотлар самараси ўлароқ юртимиз ривожланган мамлакатлар қаторидан мустаҳкам ўрин эгаллади.
Муҳтарам Президентимиз ўзининг ҳар бир чиқишларида “Давлатни ривожлантириш учун биз маҳалла, туман, шаҳар ва вилоятлардаги муаммоларни кенг ўрганишимиз ва уларга ечим топишимиз керак” - деб таъкидламоқда. Қилинаётган ишлар натижасини ўрганиш мақсадида давлатимиз раҳбари Хоразм вилоятига ташриф буюрди. Ташриф давомида давлатимиз раҳбари у ердаги муаммолар ва камчиликлар билан танишди.
Президентимиз ташриф аввалида вилоятда амалга оширилиши режалаштирилаётган инвестиция лойиҳалари тақдимоти, шунингдек чет эллик инвесторлар билан ҳамкорликда машинасозлик, шаҳарсозлик, кимё, тўқимачилик, қурилиш материаллари, тиббиёт, озиқ-овқат каби муҳим тармоқлардаги умумий қиймати 1,5 миллиард долларлик ўнлаб лойиҳалар билан танишди.
Юртбошимиз вилоятларга ташриф доирасида фуқаролар билан суҳбат олиб бориши анъанага айланган. Шу мақсадда Хива туманидаги "Истиқлол" маҳалласида бўлиб, аҳолининг яшаш шароити билан яқиндан танишди. Суҳбат давомида масъулларга вилоятда ишсизликни камайтириш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринлари яратиш доимий вазифа экани қайд этилди.
Ташриф сўнгида Урганч шаҳрида Хоразм вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш бўйича галдаги вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан юртимизда инсон қадрини улуғлаш, аҳолига муносиб шароитлар яратиш, бандликни таъминлаш учун барча куч ва имкониятлар сафарбар этилаётганини таъкидланди.
Шу билан бирга, тобора ўзгариб бораётган замон, одамларнинг талаб ва истаклари янги-янги вазифалар қўймоқда. Йиғилишда шу борадаги чора-тадбирлар, вилоятдаги захираларни ишга солиш бўйича янги имкониятлар белгилаб олинди.
Хоразмда кичик ва ўрта бизнесни янада қўллаб-қувватлаш учун имтиёзли шартларда 100 миллион доллар ажратилиши маълум қилинди. Бунинг ҳисобидан 5 минг 500 тадбиркорга кўмак берилиб, 50 минг доимий иш ўрни ташкил этиш мумкинлиги айтилди.
Давлатимиз раҳбари маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш масаласига алоҳида тўхталиб ўтди. Бунинг учун 11,5 триллион сўм кредит йўналтирилади, ҳар бир туман ва шаҳарни комплекс ривожлантириш дастури тасдиқланади.
Президентимизнинг Хоразмга ташрифи Хоразм халқига катта имкониятлар эшигини очди.

Сабина АБДУРАХИМОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Жиззах вилоят Кенгаши партия фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+