Хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш-ислоҳотларнинг муҳим омили

03.04.2024 13:04:53

«Адолат» СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши фаоллари томонидан Термиз Давлат Университетида талабалар иштирокида "Жамиятда хотин-қизларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш, оилада зўравонликни олдини олиш" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда партия вилоят Кенгаши фаоллари, университет ўқитувчи профессорлари, талаба ёшлар иштирок этишди.
Тадбирда сўз олган партия фаоллари томонидан партиямиз томонидан хотин-қизларни гендер тенглиги бўйича кўплаб ишлар олиб борилаётганлиги, бу борада хотин-қизларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимларини ошириш, уларга ҳақ-ҳуқуқлари тўғрисида тўлиқроқ маълумотларни бериш, уларни ҳар хил зўравонликлардан асраш, келгусида бу каби салбий оқибатларнинг олдини олишни мақсад қилган ҳолда аёллар ва ёш қизлар ўртасида доимий мулоқотлар олиб борилаётганлиги, депутатлар билан биргаликда қонун ва қарорларнинг мазмун-моҳиятини етказиб берилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.


Айтиш жоизки, жойларда мавжуд муаммоларни бартараф этиш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, комил фарзандларни вояга етказиш, ўз салоҳияти, қобилияти билан оиласи ва юрт фаровонлигига муносиб ҳисса қўшиш аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ифодалайди, албатта. Бошқача айтганда, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини таъминлаш юрт равнақи ва жамият ҳаётида ҳал қилувчи омиллардан бири саналади.


Зарифа Аннаева, партия вилоят “Аёллар қаноти” Кенгаши фаоли, тадбир иштирокчиси:
- Тадбирда жамият ҳаётининг барча жабҳаларида ижтимоий адолат ғояларини қарор топтириш, эркак ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлилигини, уларнинг меҳнати учун бир хил ҳақ тўланишини қўллаб-қувватлаш, хотин-қизларнинг таълим олиши, касбий тайёргарлик ва мослашувини таъминлайдиган дастурларни илгари суриш, аёлларнинг давлат органларининг барча бўғинларида қарор қабул қилиш жараёнидаги иштирокини янада кенгайтириш, уларнинг ташаббус ва изланишларини рағбатлантириш ўзаро ҳамкорликнинг энг муҳим йўналишлари сифатида қайд этилди. Хотин-қизлар ўртасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, жумладан, жиноятчилик ва оилавий ажримларнинг олдини олишда давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш лозимлиги алоҳида таъкидланди. Мавжуд муаммоларни чуқур таҳлил этиш, аввало, ўз фаолиятимизга танқидий ёндашишни тақозо этади. Жойларда ўтказилган мулоқотлар доирасида маҳаллалар ҳаёти, фуқароларни ўйлантираётган масалалар, хусусан, оилалардаги маънавий муҳит ва шарт-шароитлар билан яқиндан танишиш асносида ҳам бунга амин бўлдик.
Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига тегишлича жавоблар олишди.

Дилафрўз Раҳматова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сурхондарё вилояти
мафкуравий ишлар бўйича мутахассиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+