Хотин - қизлар спорт мусобақаларида беллашди

21.03.2024 13:03:32

“21 март – Наврўз умумхалқ байрами” муносабати билан Ўзбекистон “Адолат” СДП Қонликўл туман Кенгаши томонидан тумандаги 19-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида 2022 йил 20 март куни "Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз" шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирни партиямизнинг туман кенгаши раиси Н. Худойберганова кириш сўзи билан очиб, Наврўз байрами халқимизнинг кўп йиллик қадриятларини намоён қилувчи, миллий анъаналарни акс эттирувчи байрам эканлигини таъкидлаб, барчани ушбу байрам билан самимий муборакбод этди.


Тадбирда мактаб ўқитувчилари ўртасида спортнинг баскетбол, волейбол ва стол теннис турлари бўйича мусобақа уюштирилди. Мусобақалар жуда қизғин ва кўтаринки руҳда ўтиб, барчага баҳорий кайфият бахш этди.
Мусобақа жараёнида ўзларининг эпчил ва кучли эканлигини кўрсата олган “Турон” жамоаси ғолиблар сафидан ўрин олди.
Тадбир якунига кўра ғолиблар ва унда фаол иштирок этган ўқитувчилар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+