«Хотин-қизлар зўравонлигига қаршимиз»

23.04.2024 11:04:13

Бугун Когон шаҳар 11 сонли умумий ўрта таълим мактаб фаоллар залида Партиянинг «Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи» лойиҳаси доирасида «Хотин-қизлар зўравонлигига қаршимиз» мавзусида давра суҳбати. Тадбирда Ўзбекистон «Адолат» СДП Когон шаҳар Кенгаши раиси, халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгаши депутати ҳамда мактабнинг педагоглари иштирок этишди. Учрашувда депутат сўзга чиқиб,«Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг ҳар бир моддасига тўхталиб ўтди.
Жумладан, қонуннинг 4 моддасига кўра Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

- ўзига нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этилганлиги ёки уларни содир этиш таҳдиди тўғрисидаги ариза билан тегишли ваколатли органларга ҳамда ташкилотларга ёхуд судга мурожаат этиш;

- махсус марказларда, шунингдек бепул телефон линияси орқали текин ҳуқуқий маслаҳат, иқтисодий, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам олиш;

- ички ишлар органларига ҳимоя ордери бериш тўғрисидаги талаб билан мурожаат қилиш, ҳимоя ордери шартлари бузилган тақдирда эса, уларни бу ҳақда хабардор қилиш;

- содир этилган тазйиқ ва зўравонлик натижасида ўзига етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланиши ҳамда маънавий зиён компенсация қилиниши тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат этиш.
Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ҳамда маънавий зиённи компенсация қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этганда давлат божи тўлашдан озод қилинади.
Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга депутат Ш.Исамутдинов томонидан жавоблар олишди.

Дилфуза Адизова
«Адолат» СДП 
Когон шаҳар Кенгаши
«Аёллар қаноти» раиси.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+