Хотин-қизларга эҳтиром кўрсатилди

07.03.2024 16:03:18

Халқаро хотин-қизлар куни - гўзаллик, нафосат ва латофат байрамидир. Одамлар ушбу байрамни севги, меҳрибонлик ва гўзаллик байрами сифатида нишонлашади. Аёллар байрами баҳорнинг биринчи кунларига тўғри келиши худди табиат аёллар гўзаллигини нафис гулларга таққослагандек туюлади.
Байрам муносабати билан “Адолат”СДП Сирдарё вилоят Кенгаши биносида байрам тадбири ташкил этилди. Унда Кенгаш ходимлари, туман ва шаҳар Кенгаши раислари, ОМҚП депутати ёрдамчилари иштирок этишди. Мазкур тадбирнинг очилиш қисмида “Адолат”СДП Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Жамол Комилов Сирдарё вилоят Кенгашида фаолият юритаётган хотин-қизларни баҳорий байрам билан самимий қутлади.
Тадбирда тизимдаги хотин-қизларнинг касб маҳорати алоҳида эътироф этилди. Улар ўзларига юклатилган вазифаларни сидқидилдан, юксак профессионал даражада бажариб келаётганлиги алоҳида эътироф этилди.


Шундан сўнг “Адолат”СДП Сирдарё вилоят Кенгаши иш юритаётган бир гуруҳ ходима аёллар “Адолат”СДП Сирдарё вилоят Кенгаши ва “Адолат” СДП Янгиер шаҳар Кенгаши томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сирдарё вилоят кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+