Ҳуқуқий билимлар чуқурлаштирилган синфлар

10.09.2019 12:09:01

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши ташаббуси билан умумтаълим мактабларида ҳуқуқий билимлар чуқурлаштирилган “Ўқувчи ва қонун” синфлари ташкил этилмоқда.

Ана шундай синфнинг дастлабкиси Андижон шаҳридаги 41-мактабда очилди.

- Биринчи дарс “Ўзбекистон ёшлари жиноятчиликка қарши курашадилар” дея номланди, - дейди лойиҳа раҳбари, ҳуқуқшунос Моҳидилхон Маматбаева – Мақсадимиз ўқувчиларнинг ҳуқуқий маданияти ва билимларини ошириш орқали жиноятчиликларнинг олдини олиш. Шу учун энг тажрибали хуқуқшунос ва ўқитувчилар билан биргаликда иш бошладик. Келгусида вилоятдаги ҳар бир мактабда мана шундай синфлар ташкил этилади.

Малоҳатхон МУСАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилоят Кенгаши

раиси ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+