Ҳуқуқий-маънавий қиёфамизни кўрсатувчи мезон

07.12.2020 18:12:46

 

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – олий юридик кучга эга ҳуқуқий ҳужжатдир. Унинг қабул қилиниши ҳуқуқий тикланиш ва тараққиёт сари қадам бўлди. Уни келгуси авлод эркинлик, мустақиллик, озодлик ва ҳурлик тантанаси сифатида тарихда эъзоз-ҳурмат билан тилга олади. Ўзбек халқи ана шундай улуғвор Конституцияга муносиб буюк халқдир. Ўзбекистон Конституцияси халқ хоҳиш-иродасини ифода этувчи адолатли давлат, фарован жамият ва эркин ҳаёт қуриш ва уни ривожлантиришнинг истиқболларини белгилайди. Унда инсон ҳаёти, унинг шаъни, қадр-қиммати, ҳақ-ҳуқуқлари ва манфаатлари олий қадирият сифатида мустаҳкамлаб қўйилган.

Шу жумладан ёшларнинг манфаатларинини, уларнинг ҳақ-ҳуқуқи ва эркинликларини тўла ўзида ифода этади. Чунки келажагимиз бўлган ёшлар давлатимизнинг ҳар томонлама қудратли давлатга айланишида фаол иштироки ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ёшларнинг қобилияти, истеъдоди, билимига мувофиқ ижтимоий эҳтиёжларини эътиборга олиб, илм олиш, касб, машғулот тури ва иш танлаш ҳуқуқини ўз ичига олувчи ҳуқуқлар мажмуи Конституциявий қоидаларда мустаҳкамлаб қўйилган.

Ассосий Қонунимизда белгиланган нормаларнинг ҳаётда амалий ифода топишида ўсиб келаётган ёш авлоднинг Конституция ва унинг асосида қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида ҳуқуқий билимга эгалиги, ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятнинг юксаклиги муҳим рол ўйнайди.

Шуни ҳисобга олиб, Ўзбекистон «Адолат» СДП томонидан ҳар йили ёшлар ўртасида “Конституция билимдони” кўрик-танловлари ўтказилиб келинмоқда. Кўрик-танловнинг асосий мақсади ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимлари, онги ва маданиятини юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялашдир.

Айтиш керакки, фақат ҳуқуқий билимли бўлишининг ўзи етарли эмас, шу билан бирга эгаллаган билимларини ҳаётда қўллай олиш маданиятини ҳам ёшлар ўзида тарбиялаб бориши лозим. Чунки ҳуқуқий билим ва уни амалда қўллаш маданияти ҳуқуқий-маънавий қиёфамизни кўрсатувчи мезондир.

Биз ёшлар ўзимизда ҳуқуқий мафкуравий соҳадаги билимларимизни мустаҳкамлаб борсак, ҳар қандай вазиятда жамият манфатига зид бўлган хатти-ҳаракатларга ва таҳдидларга Конституция асосида баҳо бера оламиз, керак бўлса кураша оламиз ва ўзимизни ҳимоя қиламиз.

Фикрим сўнгида шуни таъкидлаб ўтмоқчиманки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қадр-қимматини ҳеч нарса билан ўлчаб ва тенглаштириб бўлмайди. Чунки унда мустаҳкамланган қоидаларда ва ифодаланган ғоялар замирида халқнинг, миллатнинг, қолаверса ҳар биримизнинг ҳуқуқ ва эркинликларингиз мужассам.

Бу ғоялар ҳозирги ва келажак авлодни ягона мақсад йўлида бирлаштиради ва жипслаштиради.

Мансур НИЗАМАДДИНОВ,

Халқ депутатлари Хўжайли тумани

Кенгаши депутати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+