Ҳуқуқий механизмни шакллантириш зарур

10.02.2021 12:02:45

Бугунги кунда блогерлик фаолияти қайсидир маънода пул топиш манбаига айланиб қолди. Ўзини блогер деб оммага эълон қилаётган баъзилар маданият, билим, савия даражаларини четлаб ўтмоқдаки, бу блогерлар ҳақида жамоатчиликда салбий фикрлар уйғонишига сабаб бўлмоқда. Албатта, блогерлик билан шуғулланиш, ўз фикри билан жамият ҳаётига аралашиш бу – яхши. Бироқ масаланинг кўндаланг томони шуки, блогерлар фаолиятини қонуний тартибга солиш кераклигини вазият тақозо этмоқда. Йўқса онги ғоявий бўшлиқлардан тоза бўлган ёшлар онгига турли ҳил бемаъни гап-сўзлардан иборат фикрлар, ёт тушунчалар сингиб бораверади.

Биз шаҳар Кенгаши депутатари бу борадаги вазифаларни белгилаб олиб, шу йўналишдаги ишларни амалга оширишимиз лозим. Ижтимоий тармоқларда чиқаётган ҳар хил зарарли видео, аудио, матн постларини таҳлил қила бориб ўз муносабатларимизни билдиришимиз керак.

 

 

Бехзод ТЎХТАМУРОДОВ,

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар

Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+