Ҳуқуқий ёрдам – қонун устуворлиги ифодаси

23.10.2020 21:10:32

Ўзбекистон "Адолат"СДП Фарғона вилояти Қўштепа туман Кенгашининг  туман адлия бўлимида ҳамкорликдаги  суд-хуқуқ соҳасидаги ислоҳотларга бағишланган тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда туман Кенгаши депутатлари, партия фаоллари иштирок этди. Унда туман адлия бўлими бошлиғи  Анваржон Ҳамидов маъруза қилди.

 Таъкидланганидек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, уларнинг шаъни ва қадр-қиммати камситилишига, қонуний манфаатлари чекланишига йўл қўйилмаслик аввало, суд-ҳуқуқ тизимидаги қонун устуворлиги, инсонпарварлик, адолатлилик  тамойилларига асосланади. 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг ижроси юзасидан суд ҳокимиятининг сифати ва шаффофлигини оширишга қаратилган қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.  Тизимдаги ислоҳотларнинг муҳим таркибий қисми сифатида жисмоний ва юридик шахс­ларнинг ҳуқуқларини таъминлашнинг самарали институтларидан бири бўлган адвокатуранинг роли ва аҳамиятини кучайтириш бўйи­ча салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

 Албатта, фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида  уларга малакали адвокатларнинг хизмат кўрсатиши,  суд жараёнларида иштирокини кучайтириш нафақат адолат устуворлиги, шу билан бирга, кадрлар салоҳияти ва масъулиятини оширишга ҳам хизмат қилади.   Бугунги кунда туман кесимида 18 нафар адвокатлар фаолият юритаётган бўлса, иш самарадорлигини ошириш мақсадида  мунтазам суҳбатлар, ўқув семинарлари ташкил этиб келинмоқда.  Улар билан ҳамкорликда  карантин талабларига риоя этилган ҳолда уйма-уй юриб аҳолига ҳуқуқий ёрдамлар  кўрсатилиб, тушунтириш ишлари олиб бориляпти.  Шу кунга қадар  аҳоли томонидан 118 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улар ўз ечимини топиши учун зарур ҳуқуқий ёрдам берилди.   Олиб борилаётган бу каби ишлар  ўз ўрнида қонун устуворлиги ва аҳоли манфаатларига хизмат қилишини ифода этади.

 Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини  қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

 

 Ўзбекистон  “Адолат” СДП

Фарғона вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+