Ички йўллар юзасидан ўрганиш натижалари сессия йиғилишида муҳокама этилди

24.09.2020 13:09:49

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Хива тумани Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Автомобил йўллари тўғрисида”ги Қонун ижроси ҳамда партиянинг “Жамоатчилик назорати - қонун устуворлигининг гарови” лойиҳаси доирасида йўл инфратузилмасини, айниқса, маҳаллалар ичидаги кўчаларини сақлаш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш ҳолати бўйича олиб борилган ўрганиш натижалари  Халқ депутатлари Хива туман Кенгаши сессияси кун тартибига киритилди.

Таъкидланганидек, мустақиллик йилларида юртимизда йўл инфратузилмасини  такомиллаштириш, янги автомобиль йўлларини қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар  иқтисодиётимиз тараққиётига ҳисса қўшибгина қолмай, аҳолига катта имконият ва қулайликлар туғдирмоқда. Йўллар атрофи обод масканларга айланиб, турмушимиз фаровонлигига хизмат қилмоқда.

Аммо ўрганишлар натижасида айни вақтда, умумий фойдаланишдаги  автомобиль йўлларини бошқариш тизими, автомобиль йўлларини сақлаш, таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қурилиш ишларига  йўналтирилаётган маблағлардан  фойдаланиш самарадорлигини  ошириш ҳамда ана шу йўлларнинг бугунги кундаги ҳолати билан боғлиқ бир қатор муаммолар ҳал этилмасдан  қолаётгани аниқланмоқда.

Жумладан, Халқ депутатлари  туман Кенгаши депутатлари ўрганишлар ҳамда сайловчилари билан мулоқотлари жараёнида жорий йилнинг 3-чорагида 43 нафар фуқаро томонидан, яратилган имкониятлардан  тўғри фойдаланмаган ҳолда, ички йўлларнинг элементлари шикастланишига  йўл қўйиш ҳолатлари  содир қилинган.

Шунингдек, тумандаги “Шўркўл” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Анҳор”, “Шабнам”, “Мулкдор” кўчалари, “Гандимиён” МФЙ ҳудудидаги “Асалчилар”, “Олтин тупроқ”, “Сарроблар”, “Пирнахос” МФЙ ҳудудидаги “Хушманзара”, “Ёруғлик” кўчалари ва бошқа қатор ҳудудлардаги ички йўлларнинг яроқсиз ҳолатга келиб қолгани боис куз ва қиш мавсумида пиёдалар ва автомашина ҳайдовчилари учун  ноқулайликлар келтирмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Хива туман Кенгашининг ташаббус ва таклифларини эътиборга олиб, Халқ депутатлари туман Кенгаши сессия йиғилишининг  қарори  амалиётга йўналтирилди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикасининг  “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги Қонун ижроси ҳамда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг  “Жамоатчилик назорати-қонун устуворлигининг гарови” лойиҳаси доирасида тумандаги йўл инфратузилмасини, айниқса, маҳаллалар ичидаги кўчаларни сақлаш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш ҳолати бўйича олиб борган ишлари тўғрисидаги туман Кенгаши депутати Машарип Болтаевнинг ахброти маълумот учун қабул қилинди.

Тумандаги МФЙ ҳудудидаги  кўчаларнинг  ички йўлларидаги  мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш ҳамда тумандаги жорий таъмирга муҳтож ички йўллар ҳолатини тўлиқ ўрганиш ва уларни манзилли давлат дастурига киритиш  ишларини амалга ошириш вазифаси туман ҳокимининг ўринбосарлари Д.Жуманиёзов,  туман Ободонлаштириш бўлими раҳбари  А.Матмуратов йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси  раҳбари зиммасига юклатилди.

Корхона, ташкилот ва муассасалар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларида, йўллардан фойдаланиш қоидалари ҳамда ушбу қоидаларни бузганлик учун қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиш юзасидан тегишлича тушунтириш-тарғибот ишларини ташкил қилиш туман Ички ишлар бўлими ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарлари зиммасига юклатилди.

Халқ депутатлари Хива туман Кенгаши депутатлари зиммасига юридик ва жисмоний шахслар томонидан йўл қурилиши ишларида, йўл-қурилиш материаллари, маҳсулотлар ва конструкцияларни  ишлаб чиқаришда  техник жиҳатдан  тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар  риоя этилишини,  ҳар бир депутат, ўз сайлов округидаги аҳоли ўртасида йўллардан фойдаланиш қоидалари  юзасидан тушунтириш  ва тарғибот ишларини  олиб бориш вазифаси юклатилди.

Мазкур қарор ижросини бажарилишини назорат қилиш Халқ депутатлари Хива туман Кенгашининг “Саноат, транспорт, қурилиш, каммунал масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш” бўйича доимий комиссияси  ҳамда туман ҳокимининг ўринбосари Д.Жуманиёзов масъул этиб белгиланди.

Сессияга масала киритиш давом этмоқда.

                                                                                                           Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                             Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                                    Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+