Икки вилоят фаоллари тажриба алмашди

07.03.2024 11:03:26

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари фаолиятини янада ривожлантириш, фуқароларни ташвишга солиб келаётган долзарб муаммолар юзасидан халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сессияларига масалалар киритишда етарлича тажриба тўпланган. Айни пайтда вилоят партия ташкилотларидан сайланган 3 нафар депутат Олий Мажлис Қонунчилик палатасига, 76 нафар депутатлар эса маҳаллий Кенгашларга фаолият олиб бормоқда. Бу борада депутат ёрдамчилари фаолияти ҳам эътирофга лойиқ.


Вилоят партия ташкилотлари фаолиятида тўпланган иш тажрибасини ҳар томонлама ўрганиш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши фаоллари Қашқадарёга келишди. Кенгаш фаоллари, депутат ёрдамчилари халқ депутатлари Қашқадарё вилоят, туман, шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳлари фаолиятида қўлга киритилаётган ютуқларни ўрганишди. Ўз тажрибалари билан ўртоқлашишди.
Шу куни натижалар юзасидан семинар ҳам ташкил этилди. Унда сўзга чиққан партиянинг Бухоро вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси Ёқуб Амирқулов, халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи раҳбари Руиддин Раупов ва бошқалар партиявий-ташкилий ишларни ҳар томонлама жонлантириш, депутатлар ва депутатлик гуруҳлари фаолиятини шу кун талаблари даражасида ташкил этиш юзасидан ўз фикрларини билдиришди.
Партиявий фаолиятни янада кучайтиришга бағишлаб уюштирилган ўзаро тажриба алмашуви икки вилоят партия ташкилотлари аъзолари учун ҳам фойдали бўлди.

Шаҳло Турсунова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Нишон туман Кенгаши раиси.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+