Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ҳолидан хабар олинди

04.01.2020 11:01:21

Хўжайли тумани ҳокимлиги, Мудофаа ишлари бўлими, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Хўжайли тумани кенгаши, Халқ таълими бўлими, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Хўжайли тумани кенгаши вакиллари ҳамда Қуролли кучлар фахрийлари иштирокида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, “Жасорат” медали соҳиби Нурилла Исаков хонадонига ташриф буюрилиб, отахон ҳолидан хабар олинди.

Қарияларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш халқимизнинг азалий қадриятларидан бири саналиб, улар ҳамиша эъзозланиб келинади. Янги йил байрами арафасида меҳмонларнинг кутилмаган ташрифи Нурилла отани хурсанд қилди. Отахон меҳмонларга ўз миннатдорчилигини билдирар экан, шундай дейди:

-Давлатимиз томонидан нуронийларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлардан бошим осмонга етди. Хоҳ у байрам куни бўлсин, хоҳ оддий кун биз қарияларни эсдан чиқармай, муаммоларимизга ечим топишда кўмак бериб келишмоқда. Уйимизни иситиш тизимида муаммо бор эди. Мудофаа ишлари бўлими ва ҳокимликнинг ёрдами билан уйимиз иссиқ, газ муаммоси бартараф этилди. Кўрсатилаётган амалий ёрдам учун оилам номидан барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман.

“Адолат” СДП Хўжайли туман Кенгаши

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+