Илк бор донор бўлганларда акцияда доимий иштирок этиш истаги туғилди

12.06.2020 09:06:19

Ўзбекистон «Адолат» СДП томонидан ўтказилган навбатдаги донорлик акцияси ҳар куни эрта тонгдан бошлаб Республика қон қуйиш марказига донорлар оқимини кучайтирди. Пойтахтда ўтказилган акцияда депутатлар, партия ходимлари ва фаоллари ҳам иштирок этишиб, қон топширдилар. Қон қуйиш марказига келаётган донорларга ўзларининг амалий тавсияларини бериб боришди.

Гулруҳ Агзамова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:

- Бугунги синовли даврда барча жипслашиши, бирдамликда ҳаракат қилиши лозим. Албатта, «Адолат» СДП ташаббуси ушбу меҳр-оқибат занжирини янада жипслаштириб, бемор болажонларнинг тезроқ соғайиб шифо топишларида етакчи омил бўлаётир. Биз депутатлар ушбу масала юзасидаги ишларни янада кенгроқ қулоч ёйиб, оммалашиши учун ишлаб чиқилаётган қонун лойиҳаларига татбиқ этамиз. Келгусида қабул қилинган қонунларда шифокорлар ҳимояси ва донорлар фойдаси учун янада муҳим ўзгаришлар амалга ошириш саъй-ҳаракатларини олиб борамиз.

Бехруз Тошкенбоев, донор:                                                     

         - Акцияда илк бор иштирок этмоқдаман. Бу ҳақидаги эълондан хабар топиб, дарҳол иштирок этиш иштиёқи туғилди. Ёшман, куч-ғайратим баланд. Атрофимизда биз каби соғлом инсонларга хавас қилган қанчадан-қанча беморлар бор. Уларга мадад керак. Биз хозир уларни қўллаб-қувватламасак, кейин кеч бўлади. Айниқса, бугунги коронавирус инфекцияси авж олган пайтда атрофимиздаги инсонларга имкон қадар ёрдам қўлини чўзишимиз лозим. Насиб бўлса, эндиликда ушбу акцияда доимий қатнашмоқчиман.

 

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+