Илм – инсонни улғайтиради

12.03.2024 12:03:28

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда Фарғона шаҳридаги умумтаълим мактабларини тамомлаётган ёшлар учун “Келажагимни бизнес билан бошлайман” лойиҳаси доирасида семинар тренинг ташкил этилди.
Фарғона шаҳридаги чет тилларини ўқитишга ихтисослаштирилган “Опус” ўқув марказида “Aдолат” СДП Фарғона вилояти Кенгаши раиси, “Шуҳрат” медали соҳиби Шаҳноза Ғаниева ёшлар билан учрашди.
Учрашувда Шаҳноза Ғаниева бугунги кунда мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама камол топишлари учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида батафсил маълумот берди. Шунингдек, бугунги кунда вилоятдаги салоҳиятли аёл тадбиркорлар сафидан муносиб ўрин эгаллаш учун йиллар давомида тинимсиз ўқиб ўргангани, маҳоратини оширгани, мукаммал иқтисодий билимга эга бўлганлигини таъкидлар экан, барча ёшларни билим эгаллашга даъват этди.


- Ҳар бир ёш ҳаётда ўз ўрнини эгаллаши учун энг аввало, пухта билим эгаллаши, касб-ҳунар ўрганиш билан бир қаторда сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини эгаллаш ҳам муҳим аҳамиятга эга, - деди Шаҳноза Ғаниева. — Мен вилоятдаги салоҳиятли тадбиркор аёллар сафидан ўрин олишим учун йиллар давомида ўқиб ўрганишим, маҳоратимни оширишим зарур бўлди ва ҳозир ҳам билим олишдан тўхтаганим йўқ. Илмли инсон, илмли тадбиркор, илмли раҳбар ҳаётда қоқилмайди.
Шунингдек, Шаҳноза Ғаниева партия етакчиси сифатида ёшларнинг сиёсий билимларини ошириб боришлари кераклигини ҳақида уқтириб ўтди ҳамда “Aдолат” СДП Сайловолди дастури, “Ёш адолат фаоллари”, “Аёллар қаноти" фаолияти ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.
Суҳбат ёшларни қизиқтирган саволлар билан баҳс-мунозарага айланиб кетди.

Гулчеҳра Аҳмедова
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+