Илмий тадқиқот ишларининг натижадорлигини ошириш давр талаби

01.03.2024 14:03:10

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитасининг 2023йил 16 октябрдаги мажлиси қарори 1-иловасига мувофиқ, Қашқадарё вилоят Кенгаши партия фаоллари ва депутатлар томонидан Олий таълимда илмий-тадқиқот ишларининг натижадорлигини ошириш, илм фаннинг инновацион инфратузилмасини шакллантириш юзасидан Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтида жамоатчилик назорати тартибида ўрганиш олиб борилди.
Шундан сўнг фан, инновация ва илмий тадқиқотлар натижалари, талабалар ва амалиётчининг ишлаб чиқариш амалиёт ўташлари, илмий салоҳиятни оширишга бағишланган тадбир ҳам бўлиб ўтди. Унда таълим тизимидаги янгиланишлар, ютуқлар, илмий салоҳият ҳамда таълим сифати кўрсаткичлари ҳақида сўз юритилди.


Жамоатчилик назорати эшитувида институтнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Ғулом Узоқов Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтида амалга оширилаётган ишлар, келгусидаги устувор вазифалар ҳақида кенгроқ маълумот берди. Жумладан, маърузачи институтда илмий салоҳият сўнгги уч йилда қарийб икки ярим бараварга оширилиб, бугунги кунда 45,3 фоизга етганини мамнуният билан қайд этди.
Айни пайтда илмий инновацион инфратузилмани шакллантириш, ёш олимлар, талабаларнинг стартап ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш, илмий педагог кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш, шарт-шароитларни яратиш мақсадида олийгоҳда “spin-off” корхонаси ташкил этилган. Шунингдек, махсус устахоналар барпо этилмоқда.
Тадбирда Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши депутати Муҳаббат Шаропова, партия вилоят Кенгаши раиси Руиддин Раупов, институт ректори Орифжон Бозоров ва кафедра мудирлари, бўлим бошлиқлари ҳам иштирок этиб, ўз фикр-мулоҳазалари, таклифларини илгари сурдилар.
Жамоатчилик назорати эшитуви якунларига бағишланган тадбирда институтнинг хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлиги натижалари ва истиқболлари ҳам таҳлил қилинди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Қашқадарё вилоят Кенгаши
матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+