Иншолар танлови қизғин паллага кирди

17.02.2021 17:02:16

Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан эълон қилинган умумтаълим мактабларининг 6-11 синф ўқувчилари учун “Коррупция – ёшлар тасаввурида” иншолар танлови пойтахтимизнинг барча туманларидаги умумтаълим мактабларида қизғин жараёнлар билан ўтказилмоқда.

Жумладан, Янги ҳаёт, Чилонзор, Бектемир, Шайхонтоҳур туман Кенгашлари томонидан дастлабки танлов босқичлари бўлиб ўтди.

Шунингдек, танлов Олмазор туманидаги 24, 224, 159, Учтепа туманидаги 74, 4, 14, 38, 44, 62, Юнусобод туманидаги 274, 105, 260, 288, 274, 260, 122, 70, 9-IDUM, Мирзо Улуғбек туманининг 209, 211, 279, 210  Яккасарой, Яшнобод, Миробод, Сергели туманларидаги мактабларда ҳам юқори ижодий кайфиятда ташкил этилди.

Таъкидлаш керакки, танловнинг дастлабки босқичи умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг коррупцияга нисбатан аёвсиз нафратини намоён эта олди. Навбатдаги босқичлар бундан-да аъло даражада бўлиши шубҳасиз. Негаки, бу маррага коррупцияга нисбатан қалбида кучли қуроли бор ёшларгина етиб кела олади.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби  

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+