“Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди

19.02.2024 14:02:29

Мамлакатимизда сўнги йилларда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, давлат томонидан фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатиш кўлами ва турларини кенгайтириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари фаолиятини йўлга қўйилиши ҳам инсонга эътиборнинг навбатдаги кўринишидир.
Тошлоқ туманида “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Очилиш маросимида туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев, сектор раҳбарлари, нуронийлар ва фаоллар иштирок этишди. Унда сўз олган туман ҳокими президентимиз ташаббуси билан аҳоли фаровонлиги ва инсон қадр қиммати учун ташкил қилинаётган мазкур тизимда фуқаролар манфаати кўзланганлигини, ушбу марказлар халқимиз орасида ижтимоий муҳитни барқарорлаштириш ҳамда аҳоли эҳтиёжларини қондириш ва муаммоларини бартараф қилишда юқори самара бериши ҳақида тўхталиб ўтди.


Тадбир иштирокчилари янги ва замонавий жиҳозланган ушбу марказ биносида фуқаролар ҳамда ходимлар учун яратилган қулайликлар билан танишдилар.

Ушбу марказнинг очилиши тошлоқликларни беҳад қувонтирди, - деди Халқ депутатлари Тошлоқ туман Кенгаши депутати Гулчеҳра Собирова. – Ҳар қандай ижтимоий масалалар бир жойни ўзига ҳал этилади. Шинам ва юқори технологиялар билан жиҳозланган хоналарда ўз касбининг мукаммал эгаси бўлган мутахассислар аҳолига хизмат кўрсатади.
Бу бинода ижтимоий хизмат ва ёрдамларнинг 49 тури, жумладан, ногиронликни белгилаш, протез-ортопедия билан таъминлаш, санаторийларга юбориш, психологик ёрдам ва ижтимоий нафақа тайинлаш бўйича хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилади.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+