Инсон қадри қадриятга айланиши зарур

21.12.2023 21:12:57

"Бир қўли билан бешикни, бир қўли билан дунёни тебратишга қодир" деган сўзлар айнан меҳрибон оналаримиз, опа –сингилларимиз, табаррук аёлларимизга берилган муносиб таърифдир. Инсон истаса кўп нарсаларга эришади.
“Адолат” СДП ташаббуси билан Фарғона Давлат Университети талаба қизлар иштирокида ташкиллаштирилган “Фикр ва туйғулар кучи” давра суҳбати мавзуси айнан шу масалага қаратилди.
Давра суҳбатида маҳоратли педагог, психолог ва тадбиркор, “Дўстлик” ордени соҳибаси Нилуфар Хайдарова ўз ҳаёт йўллари ва эришган ютуқлари мисолида инсон ҳаракат қилса, интилса кўплаб ютуқларга эришиши мумкинлиги ҳақида сўз юритади. Айниқса, уй юмушлари, рўзғор ташвишлари ва фарзанд тарбияси билан банд бўлган оналаримиз ҳам гендер тенглиги асосида яхши раҳбар, маҳоратли етакчи ва етук тадбиркор бўла олиши мумкин.
Бунинг учун хотин- қизлар ҳаётга шунчаки назар билан боқмай, табиатга меҳр қўйиши, спорт билан мунтазам шуғулланиб, руҳини тарбиялаши, кам овқат истеъмол қилиб, соғлом турмуш тарзига амал қилса унинг позитив фикрлаш қобилияти ортади.

Суҳбат давомида “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши раиси Шаҳноза Ғаниева ҳам бугунги кунда ижтимоий –сиёсий ҳаётдаги фаолияти, эришган ютуқлари ҳақида сўз юритди.

Суҳбат ёшларнинг савол-жавоблари ва дўстона баҳс-мунозараларга бой бўлди.

“Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
 Матбуот хизмати 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+