Иқтисодий ўсишда янгича ёндашув иқтисодий барқарорликни таъминлашнинг муҳим омилидир

12.06.2020 12:06:02

Давлатимиз раҳбари томонидан 9 июнь куни миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлашга доир долзарб масалаларга алоҳида эътибор қаратилиб, пандемия даврида ўтган 3 ойда юртимиз иқтисодиёт тармоқларига 2,3 триллион сўм солиқ имтиёзлари берилиши ҳамда инқирозга қарши курашиш жамғармасидан 3,6 триллион сўм ажратилиши фуқароларни, аҳолини, уларнинг яшаш турмуш даражасини қўллаб-қувватлаш, шарт-шароитлар яратиш учун алоҳида эътибор намунаси бўлди, десак муболаға бўлмайди.

Жорий йил иқтисодиётда ўсиш суръатларини таъминлаш учун барча имкониятлар яратилган бўлиб, шу борадаги 8 та асосий йўналиш йиғилишда алоҳида кўрсатиб ўтилди. Иккинчи асосий йўналиш “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини ошириш”да вилоятимизда бир талай ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Шаҳрисабз туманидаги “Яшил диёр” МФЙда яшовчи кам таъминланган 5 нафар оилага томорқада ишлаш учун артизанлар қазиб берилган бўлиб, ҳозирги кунда томорқадан кундалик турмушда фойдаланиш учун маҳсулот билан ўзини-ўзи таъминлаб келмоқда.

8 июнь куни қабул қилинган “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига мувофиқ, карантин оқибатида ишсиз ва даромадсиз қолган оилалар аъзоларини аниқлаб, эҳтиёжларига қараб  50 нафар фуқарони доимий ва мавсумий ишга йўналтирдик,-дейди партиядошимиз Собир Аҳмедов. - Бундан ташқари,  аҳолига томорқадан самарали фойдаланишга оид тегишли тавсияларни берилиб, кам таъминланган оилаларга давлат томонидан субсидия ажратилиб томорқаларида иссиқхоналар қилишлари учун  кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Шунингдек, тумандаги мутасадди ташкилотларни жалб этган ҳолда аҳолига бепул уруғлар ҳадя этиляпти. Дарахт ниҳолларини тарқатдик. Апрель ва май ойининг ўтган кунларида 80 та кам таъминланган оилага мевали дарахт кўчатларини етказиб, томорқаларига эктирдик. Хайрли ва барокатли юмушлар, мурувватли ишлар, яхшилигу эзгуликлар бамисоли қуёш нурига ўхшайди, ўзи нурланиб, оламни заррин шуълаларга тўлдириб таралаверади, қалбларга ҳавас ва завқ-шавқ бағишлаб юраклардан юракларга кўчиб юраверади.

Дарҳақиқат, ўзгалар ёрдамига муҳтож одамларга кўмаклашиш, оғирини енгил қилиш қон-қонимизга сингиб кетган эзгу анъаналаримиздандир.

Дарвоқе, Президентимиз 2020 йил 9 июнь куни миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлашга доир долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда иқсодиёт ва  бюджет барқарорлигини таъминлаш, банк тизимидаги ислоҳотларни жадаллаштириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кўпайтириш, экспорт салоҳиятини ошириш ва валюта тушумларини таъминлаш, саноатда рақобатбардошликни кучайтириш, кичик бизнесни ривожлантириш, рақамли технологияларни барча тармоқларда кенг жорий қилишнинг устувор вазифа этиб белгиланиши, иқтисодий бақарорликни таъминлаш бугунги кунда   зарур эканлигини даврнинг ўзи исботлаб бормоқда. Мамлакатимизда кичик бизнес иқтисодиётнинг ўсиш нуқтаси этиб белгиланган. Йиғилишда тадбиркорларга эркин рақобат муҳитини яратиш учун хусусий мулкчиликни ҳимоя қилишга қаратилган суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш зарурлиги таъкидланди. Партиямизнинг сайловолди дастурида ҳам суд-ҳуқуқ тизимида  судларнинг мустақиллигини таъминлаш, тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва бурчларини муҳофаза қилишда вилоятимиздаги соҳа мутахассислари ҳам ўз хиссаларини қўшмоқда.

Давлатимиз раҳбари бошлаган хайрли ишларга катта ҳисса қўшаётган партия фаоллари, депутатларимиз шу кеча-кундузда  Сайловолди дастурда устувор вазифа сифатида белгиланган бирдамлик, жипслик, аҳиллик билан иш кўрмоқдалар. Ён атрофдаги ёрдамга муҳтож ватандошларимизга кўмаклашиб, миллий фазилатларимиз равнақ топишига муносиб улуш қўшишаётир. Партиядошларимиз меҳр ёғдусидан диллар ва қалблар мунавварлашмоқда.

Руйиддин РАУПОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+