Ислоҳотларда аёллар иштирокини таъминлашга аҳамият қаратилди

18.09.2020 13:09:23

 

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароит яратиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш борасида Ўзбекистон “Адолат” СДП Аёллар қаноти фаолларининг ҳам хизматларини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Бу ҳақида партия Тахиатош тумани Аёллар қаноти Кенгашининг ҳисобот-сайлов конференция мажлисида таъкидлаб ўтилди.

Ушбу Конференцияда Аёллар қаноти туман Кенгаши аъзоларидан ташқари партия ходимлари, бошланғич партия ташкилоти фаоллари ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Конференция йиғилишида Аёллар қаноти туман Кенгаши раиси З.Сапарованинг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда Президентимизнинг ташаббуси билан ўтган йили Тахиатош тумани қайта ташкил этилганлигига қарамасдан қисқа муддатда бўлса ҳам аҳоли орасида партия нуфузи юқорилагани қайд этилди.

Ушбу қисқа муддатда Аёллар қаноти таркибига 300дан ортиқ фаол хотин-қизлар қўшилган.

Эришилган ютуқлар билан бирга йўл қўйилган камчиликларга ҳам аҳамият қаратилди.

Хотин-қизларнинг салоҳиятини юзага чиқариш, уларнинг баркамол авлодни тарбиялашдаги ролини кучайтириш ва амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларимизда янада фаол иштирокини таъминлаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айлантириш зарурлиги таъкидланди.

Умуман, Конференцияда партиянинг Аёллар қаноти туман Кенгашининг фаолияти танқидий-таҳлилий нуқтаи назардан кўриб чиқилиб, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тахиатош тумани Аёллар қаноти Кенгаши таркиби, раиси ва раис ўринбосарлари сайланди.

Оразбай ЖАЛГАСОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тахиатош тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+