Ижтимоий ҳимоя — эътиборимиз марказида

21.02.2024 14:02:50

Президент ижтимоий тизим ҳамон эскича қолипда ишлаб келаётгани, одамларга умид бериш, ҳаётини яхшилаш, банд бўлишига кўмаклашиш энг охирги ўринга тушиб қолганини таъкидлаб ўтди.
Дарҳақиқат, ижтимоий соҳа бўйича хизматни маҳалла даражасида манзилли, шаффоф ва адолатли ташкил этиш энг оқил йўл экани ҳақиқат.
Партиямиз дастурларида бу соҳа ҳам эътибор марказида бўлган. Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини тўлақонли ҳимоя қилиш, имконияти чекланган шахсларни ўқитиш, касбга ўргатиш, адабиётлар билан таъминлаш, уларга дори-дармонлар, протезлар етказиб бериш, қобилият даражасида спорт ва иш билан машғул бўлишлари учун имкониятлар яратиб бериш белгиланган.


Дастурда кўзда тутилган мақсадларни амалга ошириш борасида Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши томонидан Декабрь ва Январь ойларида бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, вилоят Кенгаши фаоллари Наманган давлат университети билан ҳамкорликда шаҳар қон қуйиш марказида акция ўтказди ва бу жараёнда юзлаб кўнгиллилар иштирок этишди. Партиянинг ёшлар қаноти етакчиси Шаҳзод Нўъмонов бир гуруҳ фаол талабалар билан вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказида бўлиб, бу ерда даволанаётган жажжиларга турли-туман ўйинчоқлар тақдим этди.


Бундан ташқари, ҳудудлардаги имконияти чекланган, ногиронлиги бор шахслар ҳолидан хабар олиш, уларнинг мурожаатлари билан ишлашда ҳам партия етакчилари ўрнак бўлишмоқда. Чунончи, Тўрақўрғон туман Кенгаши раиси Заҳрохон Аҳмедова томонидан “Туркистон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи иккинчи гуруҳ ногиронлари Заҳрохон Низомова, Зулфияхон Тўрабоева, Поп туман Кенгаши раиси Зафаржон Ҳасанов “Қандиғон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Алижон Тўйчиев, Эркиной Омонова, Саломат Худойбердиева, Баҳром Тошпўлатов, Тошби Қийғироваларга совғалар ҳадя этишди. Чортоқ туман Кенгаши раиси Ҳабибахон Мирабдуллаева “Дамариқ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Барчиной Ҳасанованинг мурожаатини ўрганиб чиқиб, беморни даволаниш учун шифохонага жойлаштирди. Наманган шаҳар Кенгаши раиси Мирзараҳмат Олимов Ногиронлар уюшмасида бўлиб, бу ерга таклиф этилган иккинчи гуруҳ ногиронлари Абдурасул Тожибоев, Ёқутхон Ёқуббоева, Зуҳрахон Ғофуроваларга кийим-бош совға қилди. Янгиқўрғон туманидаги “Радивон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи биринчи гуруҳ ногирони Убайдулла Тумановга озиқ-овқат маҳсулотлари топширди. Вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Баҳодир Болтабоев ҳам ҳиммат кўрсатиб, бир гуруҳ ногиронларга ҳадя улашди. Вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари Косонсой туман кенгаши депутати Исроилжон Жўраев “Намуна” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи биринчи гуруҳ ногирони Назира Иброҳимова ва “Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи биринчи гуруҳ ногирони Феруза Воҳидовалар хонадонига бориб, беморларга совғалар улашди ва уларнинг мурожаатларини қаноатлантириш учун масъулларга депутатлик сўрови йўллади. Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Мусохон Оппоқов Чортоқ туманида яшовчи биринчи гуруҳ ногирони Мунира Ражаббоевага электрон аравача топширди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+