Ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар учун янги имкониятлар эшиги очилмоқда

30.12.2020 12:12:09

Давлатимиз раҳбари барча соҳалар каби олий таълимга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Жумладан, Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида «Мен янги Ўзбекистонни – обод ва фаровон, демократик мамлакатни барпо этишда сиз, муҳтарам педагогларни, профессор-ўқитувчиларни ўзим учун энг катта куч, таянч ва суянч, деб биламан. Сизларнинг ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган фаолиятингизни қўллаб-қувватлаш, сизлар учун муносиб меҳнат ва турмуш шароити яратиб беришни Президент сифатида ўзимнинг муқаддас бурчим, деб ҳисоблайман.»,-деган фикрлари ҳар биримизга куч-қувват бағишлади.

Президентимиз Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида ушбу соҳага яна бир бор тўхталди. Жумладан, олий таълимнинг қамрови ва сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилади. Кейинги йилдан бошлаб, олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сони камида 25 фоизга оширилади. Олий ўқув юртларига қабул қилишда эҳтиёжманд оилалар қизлари учун грантлар сонини 2 баробарга кўпайтириб, 2 мингтага етказилади. Аъло баҳоларга ўқиётган, ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар учун махсус стипендиялар жорий этилади.

Нуфузли хорижий университетлар, илмий ва инновацион марказлар билан алоқаларни кучайтириш, улар билан кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорликни янада кенгайтирилади. Давлатимиз раҳбари қайд этганидек, келгуси йилда “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали етакчи хорижий олий ўқув юртларининг магистратура ва докторантурасида ўқишга юбориладиган ёшлар сони 5 баробарга оширилади. Бу дастур орқали илк бор бакалавр йўналишида чет элларга 100 нафар ўғил-қизларимизни юборамиз. Кейинги йиллардан уларнинг сони 2-3 баробарга кўпайтирилади.

Олий таълим қаратилаётган бундай эътибор Оролбўйича ҳам ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Мустақилликнинг илк йилларида Қорақалпоғистон Республикасида бир-иккита олий таълим муассасаси фаолият олиб борган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 9 тага етди. Келгуси йил Ўзбекистон давлат консерваториясининг, қатор хорижий олий таълим муассасаларининг филлиалларининг очилиши режалаштирилмоқда.  Бу эса, барчамизни, айниқса ёшларимизни катта қувончга тўлдирмоқда.

 

Улбосын СЕЙТЖАНОВА,

Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати,

«Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси

«Аёллар қаноти» Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+