Йил сарҳисоби — янги мақсадлар сари ундайди

05.01.2024 12:01:36

Фарғона вилоят, Сўх тумани қўшни Қирғизистон ва Тожикистон республикаларининг чегара ҳудудлари билан туташ тоғ ён бағирларида жойлашган. Асосан, маҳаллий аҳоли вакиллари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш билан машғул.
Шунингдек, туман аҳолиси мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, маърифий ва маданий ҳаётида ҳам фаол.
“Адолат” СДП Сўх тумани Кенгаши раиси Суҳбатжон Домуллаев ҳар бир маҳаллада халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари билан ўтказилган тарғибот тадбирларида фаол иштирок этган аҳоли вакилларидан партия сафига қабул қилинганларнинг сони минг нафардан зиёдни ташкил этади. Бугунги кунда туман Кенгашига сайланган депутатларнинг 27 нафаридан 8 таси айнан партиямиздан сайланган депутатлар эканлиги ҳам партиянинг туманда ўз нуфузига эга эканлигидан далолат. Депутатларнинг саъй-ҳаракати билан бугунги кунда туманда эътирофга сазовор ишлар амалга оширилди. Депутат Амирали Сафаров ташаббуси билан “Янги ариқ” маҳалласида кўча чироқлари ўрнатилди. Суҳроб Қозиев ҳаракати билан эса “Мулғон” маҳалласида янги трансформатор ўрнатилди. Яна бир депутатимиз Субҳонали Нишонов бошчилигида Ҳазрати Али номли маҳалла фуқаролар йиғинида амалга оширилаётган хайрли ва бунёдкорлик ишлари ҳам эътирофга сазовор. Бу каби ютуқлар салмоғи эса ҳар бир депутатнинг халқ олдидаги бурчига садоқат ва фидойилик билан ёндошаётганлигидан далолат.
Партия аъзолари билан ўтказилган учрашув 2023 йил сарҳисоби ва янги 2024 йилда амалга оширилиши зарур бўлган режаларга бағишланди. Бугунги кунда партиянинг туман кенгаши аъзолари сони 1002 нафар бўлиб, улардан 472 нафари тиббиёт ходимлари ҳисобланади. Йиғилиш давомида “Адолат” партиясининг мавқейини ошириш йўлида жонбозлик кўрсатган 10 нафар ходимлар партиянинг туман Кенгаши томонидан эсдалик совғалар билан тақдирланишди. Янги мақсад ва режалар борасида маслаҳатлашиб, бу йил мамлакатимизда бўлиб ўтадиган сайловлар жараёнида янада бирдамлик ва фаолликда иш олиб бориш юзасидан келгуси режалар белгилаб олинди.

 Гулчеҳра Аҳмедова,
“Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+