Камарбаста бўлайлик

04.02.2020 15:02:05

 

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг куни кеча Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида барча соҳада мавжуд муаммолар очиқ ойдин, чуқур таҳлил қилингани мени беҳад қувонтирди.

 Биргина мисол бугунги кунда маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва ходимларини қийнаб келаётган муаммоларга ҳам тўхталиб, бунинг ечимини ҳам кўрсатиб бердилар: “Бундан кейин маҳалланинг фақат икки мезони бўлади-тинчлик ва ободончилик. Маҳалла раиси хамда профилактика инспекторининг асосий иши шу! Уларни ортиқча мажлисбозликка жалб қилишга йўл қўйилмайди”.

Давлатимиз раҳбари маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва профилактика инспекторларининг асосий иш принциплари, вазифаларини тўғри кўрсатиб бердилар. Ҳеч биримизга сир эмаски, маҳалла раиси ва ходимлари мажлисбозликлардан ортиб ўз ваколатлари доирасидаги  вазифаларни бажаришга анча қийналаётган эди. Тинчлик ва ободончилик, осойишталик ҳукм сурган юртга байрамлар, яхши кунлар, яхши ишлар ярашади. Бугун юртимиз келажаги, маҳаллаларимиз ободончилиги ва тинчлиги йўлида амалий ишларни бажаришнинг айни вақтидир. Шундай экан барчамиз Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Мурожаатларига лаббай деб жавоб бериб, халқимизнинг хизматига шай туришимиз лозим.

 Илҳом ҚЎШМУРОДОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Пайариқ туман Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+