Карантин шароитида оила даромади узилмаслиги учун

17.07.2020 10:07:21

                Мамлакатимизда  ёшлар ва хотин-қизлар  бандлиги  давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Бу эса қабул қилинаётган Қонунлар, Президент Фармон, Қарорлари ҳамда жорий йилнинг 14 июль куни бўлиб ўтган ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини ошириш, уларни даромад манбаи билан таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида ҳам  ўз аксини топди. Йиғилишда  карантин шароитида ҳам этиёжманд оилаларни  ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, даромад билан таъминлаш энг асосий вазифалардан бири бўлиб келмоқда.  

             Ёшларни бугунги кунда ишсизлигини олдини олиш учун меҳнат бозорларида талаб юқори бўлган касблар бўйича қисқа ўқув курслари ташкил этиб ўқитиш ишлари  Қашқадарё вилоятидаги туман ва шаҳарларда  ташкил этилган бўлиб, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларининг ходимлари томонидан  ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар тизимли ўрганилиб,  ўқув курсларига ўқиш учун жалб қилиб борилмоқда. Ёшлар муаммоларини самарали ҳал этиш мақсадида вилоят ҳокимлиги  ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари  вилоят бўлими ташаббуси билан меҳнат ярмаркалари ташкил этилиб, кўпчилик ёшлар, хотин-қизлар ўз мутахассисликлари бўйича ишга қабул қилинмоқдалар.

             Йиғилишда  ёшлар учун яна бир муҳим янгилик  - Тадбиркорлик фаолиятини  қўллаб-қувватлаш  давлат  жамғармаси қошида  Венчур фонд ташкил этилиши белгиланди. Ушбу жамғармага  дастлаб 1 миллион  доллар   йўналтирилиши  ёшлар учун яна бир  кенг имкониятлар эшигини  очди.   

      Дарҳақиқат, бугунги кунда юртимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, оналик ва болаликни  ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек , оила институтини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.  Вилоятимизда хотин-қизлар бандлигини самарали таъминлаш мақсадида нодавлат таълим муассасаларида ўқув курслари ташкил этилган бўлиб, курсларга жалб этилаётган хотин-қизлар космиталогия, кичик ҳамширалик, сартарошлик, қандолатчилик , пазандачиликдан бирламчи сабоқларни  олмоқдалар. Касб-ҳунар  ўрганиб, хизмат кўрсатиш объектларида  ўз ишларини  бошлаб юборишган. Шу йўналишда  фаолият  юритишни истаган аёллар учун амалий семинарлар ташкил этиб борилмоқда.

                   Хулоса қилиб айтганда, ушбу саъй-ҳаракатлардан кўзланган  мақсад битта. Жамиятимиз суянчи ва таянчи бўлган ёшларни, оиламиз кўрки бўлган  аёллар бахтли ҳаёт кечиришини таъминлаш. Марказ  тўғридан-тўғри мурожаат қилувчилардан  ташқари, маҳалла фуқаролар йиғинларининг тавсиясига кўра эҳтиёжманд оилалар  фарзандлари  ва имконияти чекланган хотин-қизларни ҳам ўқитади ва бандлигини таъминлашга кўмаклашади.  Бу юртимиз тараққиётининг янада юксалишида мухим асос бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.    

 

Гулноза РАДЖАБОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+