Карантинда депутатлар нима билан банд?

12.08.2020 16:08:02

Халқимиз бошига тушган синовли кунларни бартараф этиш ҳамда вақтинча даромадсиз қолган, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Президентимиз ташаббуси билан эълон қилинган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати аҳоли, тадбиркорлар, давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан илиқ кўтиб олинди. Ҳозирда вирусга қарши барча бир ёқадан бош чиқариб курашмоқда.

Ушбу жараёнларда депутатлар алоҳида жонбозлик кўрсатишмоқда. Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашига Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган депутатлар ҳам бу борада фаол. Хусусан, пандемия даврида депутатлик гуруҳи аъзолари, А.Маматов, М.Сайфиддинова, О.Назарова, А.Баяров, Д.Камалова ва ҳомийлар кўмагида томонидан 167 нафар оилага бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиб озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Кам таъминланган, пандемия даврида қийин вазиятга тушиб қолган оилалардан 29 нафари депутаталар томонидан ҳомийлик қарамоғига олинди. Ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида ҳам депутатлар томонидан фаоллик билан иш олиб борилиб, маҳалла, бандлик бўлими ҳамкорлигида мавсумий ва доимий иш ўринларига 41 нафар ёшлар, хотин-қизлар жойлаштирилди.

Шунингдек, аҳолини иш билан таъминлаш, бандликни ошириш мақсадида, “Ўзбекистонда ёшлар бандлигига кўмаклашиш”, “Ҳар бир оила тадбиркор”,  “Ҳунармандчиликни ривожлантириш” каби  давлат дастурлари асосида аҳолига кредитлар олиш бўйича тавсиялар берилмоқда.  Маҳаллаларда жорий этилган “Темир дафтар” ва “Хонадон дафтарлари” юритилишини назорат қилиб келмоқда.

Депутатлар қўлида ўз сайлов округи ҳудудидаги маҳаллаларда яшовчи кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар рўйхати мавжуд бўлиб улар ҳолидан мунтаззам равишда хабардор бўлиб келмоқда. Мисол учун, ўзим сайланган Сузангарон сайлов окргуги ҳудидаги 8 та маҳаллада 166 нафар кам таъминланган оила мавжуд. Уйма-уй юриб рўйхатдаги оилаларни ўрганиб чиқдик. Кимдир тадбиркорлик билан шуғулланишга имкони бор, кимгадир иш керак, шуларни ўрганиб, 11 нафар оилага паррандачилик, тикувчилик, қандолатчилик каби фаолиятларини бошлаш учун имтиёзли киредитлар олиб беришга кўмаклашдик. Шаҳар бандлик бўлими билан ҳамкорликда мавжуд бўш иш ўринлари учун ишаш истагини билдирган 7 нафар ёшларга йўлланмалар берилди. SAM SITY  қурилиш ташкилотида ишлаш истагини билдирган ёшлар рўйхати шакллантирилди.

Пандемия давридаги вазиятдан келиб чиқиб, депутатлик гуруҳимиз аъзолари ўз сайлов округи ҳудудида дезенфекициялаш ишларини олиб боришга ҳам бош–қош. Самарқанд шаҳар санитария-эпедималогия маркази ҳамкорлигида турар жойлар, кўчаларда дезинфекция ишларини олиб бориш билан бир қаторда аҳолига саломатлигини асраш учун энг аввало ўзлари масъул эканликларини, карантин қоидаларига тўлиқ риоя этиш орқали яқинлари ва ўзининг саломатлигини асраши мумкинлиги тўғрисида тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Шу билан бир қаторда депутатлар “Адолат қабулхонаси”га келган мурожаатларни ҳам ўрганиб, ҳал этишга, фуқаролар томонидан кутарилган масалаларга ечим топишга ҳам алоҳида эътибор қаратишмоқда. Самарқанд шаҳридаги “Навруз” маҳалласида яшовчи Дамир Жураевнинг депутат Аҳмаджон Маматовга қилган мурожаати асосида депутат ташаббуси билан ҳомийлар жалб этилиб, фуқаронинг уйида таъмирлаш ишлари олиб борилди, 2000 дона шлакаблок-ғишт олиб келтирилиб, хонадон атрофига девор қилинди. Худди шундай таъмирлаш ишлари “Чилқудуқ” маҳалласида яшовчи Маҳмуд Уринов хонадонида ҳам олиб борилди. Ушбу хонадонга бир ойлик озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам етказиб берилди. Ёлғиз она Г.Ходжиевани ҳам хонадонида депутат бошчилигида таъмирлаш ва ободонлиштириш ишлари олиб борилди.

Депутата Озода Назарова ташаббуси билан “Навбоғчиён” маҳалласидаги кам таъминланган оилалардан 12 нафарига ҳомийлар кўмагида ёрдам кўрсатиб келинмоқда. Соғлиқни сақлаш соҳасида меҳнат қилаётган депутатларимиздан Абдулла Баяров ҳамда Дилфуза Камаловаларга асосан фуқаролар соғлигини тиклаб олишда ёрдам сураб мурожаат қилишади. Ушбу пандемия даврида ҳам “Абу Бакр Розий” маҳалласида яшовчи А.Бакаев, Х.Шодиева, Ф.Бегматов, “Али Қушчи” маҳалласидан Д.Асомова, М.Абдуллаева, “Кулолон” маҳалласидан Г.Холова, Д.Аминов, З.Содиқоваларни соғлигини тиклаб муолажаларни олишлари учун амалий ёрдам кўрсатилди.

 

Муҳиба БАБАБЕКОВА,

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати, депутатлик гуруҳи раҳбари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+