Келажак авлод олдида барчамиз масъулмиз

19.12.2023 12:12:28

Дунёда ўзбек халқичалик болажон халқ бўлмаса керак. Емай едириб, киймай кийдириб катта қилдим, деб боласини бўйи камолидан қувонадиган ҳам шу халқимиз аслида.
Қиш мавсумини беталофат ўтказиш, юзага келиши мумкин бўлган муаммоларнинг олдини олиш мақсадида Президентимиз ҳар бир йиғилишларда куйиниб билдирган фикрларига кўра, Фарғона вилоятида ҳам ижтимоий соҳа объектларидаги қиш мавсумига тайёргарлик ва ҳудудлардаги ободонлаштириш ишлари жамоатчилик назорати тартибида ўрганилиб, муаммолар тезкорлик билан ҳал этиб борилмоқда.
“Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши, Санитария эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази, молия бўлими ва мактаб ва мактабгача таълим бўлими мутахассисларидан иборат махсус гуруҳ Бешариқ ва Ўзбекистон туманларидаги мактабгача таълим ташкилотларида бўлиб, жамоатчилик назоратларини олиб бордилар.

Бешариқ туманидаги 42-давлат мактабгача таълим ташкилоти “Меъмор Пардоз” ДХШ томонидан иситиш тизимлари фаолияти яхши йўлга қўйилган. Назорат жараёнида туман мутасаддиларига таълим ташкилотларига келаётган кўмир маҳсулотларининг сифатига қилган эътирозимиз ижобий ҳал қилиниб, тумандаги МТТларига 67 тонна сифатли кўмир маҳсулотлари келтирилди.
Шунингдек, тумандаги 28- МТТ эса “Обод қишлоқ” дастури доирасида кўркам қиёфага келган. Жамоа аҳли ёш авлодни ҳар томонлама комил инсон бўлиб камол топишлари учун ҳаракатдалар. Шу куни озиқ –овқат захиралари, маҳсулотларнинг сифати ва Мактабгача таълим Агентлиги томонидан ишлаб чиқарилган “Ақлвой” болалар учун таомлар рецептурасига амал қилиниши назоратдан ўтказилди ва зарур тавсиялар берилди.

“Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+