Кенгашда китоб тақдимоти бўлиб ўтди

11.12.2020 13:12:32

Маълумки, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши  аъзолари  орасида  кўплаб ижодкорлар, ёзувчилар, шоир ва журналистлар  фаолият олиб бормоқда. Бу эса ўз навбатида партиямизнинг кенг омма орасидаги обрў-эътиборини оширишда муҳим аҳамиятга эгадир.

Партия Хоразм вилоят Кенгаши бош мутахассиси Гулора Исмоилова фаолияти билан бир қаторда ижод қилиб келмоқда. Хикоянавис Гулора  Исмоилованинг тарбиявий аҳамиятга эга бўлган ҳаётий ҳикоялари  китобхон ва ўқувчиларнинг  эътиборидан жой олаётгани билан аҳамиятлидир. Унинг  “Менинг онам ҳамадан гўзал”, “Ҳалол луқма”, “Дўст” ва бошқа бир қатор  ҳикоялари  китобхонлар орасида севиб ўқилмоқда.

Шу кунларда “Хоразм ёшлари” нашриётида янги чоп қилинган “Дил базми” жамоа тўплами янги нашрдан чиқди. 

Қувонарлиси, мазкур тўпламдан ҳамкасбимиз, партиямиз жонкуяри, ижодкор Гулора Исмоилованинг  бир қатор  ҳикоялари салмоқли ўрин олган.

Бугун бўлиб ўтган китоб тақдимотида Г.Исмоилованинг ҳикояларига жамоадошлар муносиб баҳо беришди.

Муаллифнинг ҳаётий воқеаларга асосланган  ҳикоялари келажак авлодни ватанпарварлик ва  ҳалолликка ундашига ишонамиз.

Ҳамкасбимиз ижодида улкан зафарлар тилаймиз.

                                                                                                           Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                       Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                               Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+