Кенгашимизда байрам шукуҳи

14.01.2021 22:01:33

Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгашида 14 январ – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Янги Ўзбекистон – янги дунёқараш” шиори остида байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан Ватанни ҳимоя қилиш ва уни кўз қорачиғидек асраш ҳар бир фарзанднинг муқаддас бурчи экани,   тинч ва осуда ҳаётимизнинг қадрига етиш, ҳамжихатликда янги марралар сари олға бориш  каби фикр ва мулоҳазалар, устувор вазифалар  қайд этилди.

Шунингдек, тадбирда партия вилоят Кенгаши фаоллари китоблар жамланмаси ҳамда  эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 

                                                                                                              Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                          Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                                 Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+