“Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!”

15.01.2021 10:01:49

Андижонда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ва 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!” шиори остида ҳарбий юриш ва техникалар паради ўтказилди.

Дастлаб, майдон бўйлаб ҳарбий техникалар, отлиқ аскарлар, ҳарбийлаштирилган парад иштирокчилари саф-саф бўлиб, тантанали юриш қилдилар. Зирҳли, жанговар ўқ отар воситалари билан қуролланган бу қудрали машиналар Қуролли Қучларнинг имкониятларидан далолат бериб турибди. Қарийб 3 километрга чўзилган йўналиш бўйлаб тизилиб турган аҳоли вакиллари ҳарбийларни гуллар ва олқишлар билан кузатдилар. Айниқса, ҳарбий оркестрнинг куйлари дилларда акс-садо берди. Ҳарбийларнинг чиқишлари барчага кўтаринки кайфият улашди.

Сайдуллло Ортиқов, Ўзбекистон “Адолат” СДП фахрийси:

-Байрамлар орасида бугунгиси бошқача. Тадбир менда жуда катта таассурот қолдирди. Ватан мадҳини тараннум этувчи куй-қўшиқлар, ҳарбийларнинг чиқишлари ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилади.

Носиржон Мираҳмедов. Андижон шаҳридаги 30-мактаб ўқувчиси:

-Жанговор чиқишлари кўриб, жуда ҳам руҳланиб кетдим. Мен бир қарорга келдим, албатта ҳарбий бўламан, сабаби улардаги шижоат, кўзларида порлаган учқун шундай қарор қабул қилишимга турки бўлди.

Байрам тадбири барчани ватанпарварликка чақирди.

                                                        Рустамжон ЭШОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар кенгаши фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+