Конференцияда чекка тумандаги хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш масаласи кўрилди

14.09.2020 10:09:38

 

Бугунги кунда Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг барча туман ва шаҳар Кенгашларида ишлаётган Аёллар қанотининг беш йиллик ҳисобот-сайлов конференциялари бўлиб ўтмоқда.

Яқинда Ўзбекистон “Адолат” СДП Амударё тумани ташкилоти қошида фаолият юритаётган Аёллар қаноти Кенгашининг ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтди ва унда 2015-2019-йиллардаги фаолияти кўриб чиқилди.

Конференцияда Аёллар қаноти Кенгаши аъзолари, маҳаллий Кенгаши депутатлари ва партиянинг барча фаол хотин-қизлари иштирок этишди.

Ҳисобот йиғилишида туман Аёллар қаноти Кенгаши раиси Соля Бобожанованинг Аёллар қаноти Кенгашининг 2015-2019-йиллардаги фаолияти тўғрисидаги маърузаси тингланди.

Маърузада  бугунги кунда партия Амударё тумани Кенгаши таркибида жами 1885дан ортиқ партия аъзоси мавжудлиги ва шундан 1100га яқини фаол хотин-қизлар эканлиги маълумот учун келтирилиб ўтилди. Шунингдек, Аёллар қаноти Кенгаши таркибига беш йил давомида жами 650 нафар хотин-қизлар қўшилганлиги ҳамда ўтган ҳисобот йили мобайнида Аёллар қаноти томонидан  турли ҳуқуқий-сиёсий ва маънавий-маърифий йўналишлар ва сиёсий ўқувлар кўринишидаги тадбирлар ўтказилганлиги алоҳида таъкидланди.

Бундан ташқари Аёллар қанотининг ҳисобот давридаги кенг жамоатчилик ўртасида партия дастурий вазифалари тарғиботини юргизиш, хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги фаолликларини ошириб бориш ишларига юқори баҳо берилди.

Шу  қатори  Кенгашнинг  фаолиятида қатор камчиликлар ҳам мавжуд эканлиги танқид қилинди. Жумладан, туманнинг чекка жойларида истиқомат қилаётган хотин-қизлар ижтимоий ҳимояси ва уларнинг ҳуқуқий – сиёсий саводхонлигини ошириб бориш ишларидаги камчиликлар келтирилиб ўтилди.

Бу борада қилиниши лозим бўлган ишлар, аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Конференцияда партия Амударё тумани Аёллар қаноти Кенгаши раисининг фаолияти қониқарли деб топилиб, Бобожанова Соля Юлдашевна қайта сайланди.

Кун тартибида кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Мансур ЎРАЗБОЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Амударё тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+