Конференциялардан партия ёшлари тегишли хулосалар чиқармоқда

08.10.2020 10:10:26

Бугунги ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда партиямиз «Ёш адолатчилар» қанотига суяниб иш олиб боради. Ушбу партия қаноти аъзоларининг кўпчилиги бугун жамиятимизда ўз тенгдошлари учун фаол ҳаётий позицияси билан ўрнак кўрсатиб келмоқдалар.

Бу ўтган ҳафтада Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг шаҳар ва туманларида «Ёш адолатчилар» қаноти Кенгашлари томонидан ўтказилган навбатдаги беш йиллик ҳисобот сайлов конференцияларида мисоллар билан айтиб ўтилди.

Жумладан, партия Қонликўл тумани «Ёш адолатчилар» Кенгашининг ҳисобот-сайлов конференциясида партиянинг мақсад ва вазифаларини аҳоли ўртасида асосан ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилишдаги фаоллиги туфайли ўтган беш йил мобайнида жами мингга яқин фаол ёшлар ўз хоҳиши билан партия сафига қўшилганлиги алоҳида таъкидланди. Ушбу қанотнинг фаол аъзоси Аллияр Пирназаровнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” аъзоси этиб сайланганлигининг ўзи туман партия ёшларининг катта ютуғи бўлганлигини партия Қонликўл тумани «Ёш адолатчилар» қаноти Кенгаши раиси А.Жамалов ўз ҳисоботида келтириб ўтди.

Шу каби ҳисобот-сайлов конференцияси партия Тахиатош тумани «Ёш адолатчилар» қаноти Кенгаши томонидан ҳам ўтказилди. Конференцияда партия Тахиатош тумани «Ёш адолатчилар» қаноти Кенгаши раиси Д.Раметованинг ҳисоботи тингланди ва унда Президентимизнинг ташаббуси билан ўтган йили Тахиатош тумани қайта ташкил этилганлигига қарамасдан қисқа муддатда бўлса ҳам туман аҳолиси орасида партия нуфузи юқорилаганлиги қайд этилди. Бунда ёш фаолларининг ҳам ҳиссалари борлиги таъкидлаб ўтилди.

Партиянинг Амударё туманидаги «Ёш адолатчилар» Кенгаши томонидан ўтказилган ҳисобот-сайлов Конференциясида эса ўтган йиллардаги фаолияти танқидий-таҳлилий нуқтаи назардан кўриб чиқилди.

Умуман партиянинг шаҳар ва туманлардаги “Ёш адолатчилар” Кенгашлари томонидан ўтказилган барча ҳисобот-сайлов конференцияларида эришилган ютуқлар билан бирга йўл қўйилган камчиликлар ҳам айтиб ўтилди.

Ушбу конференцияларда  муҳокама этилган барча масалалар юзасидан аниқ вазифалар белгиланиб олинди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўзбексистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+