Конституция – барча ютуқ ва муваффақиятларимизнинг ҳуқуқий асоси

07.12.2020 15:12:05

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган Конституциямиз қабул қилинганлигининг 28 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Ана шундай байрам тадбирлардан бири Шароф Рашидов ХТБга қарашли 11 сонли умумтаълим мактабида ташкил этилди.

“Конституция – бахтимиз пойдевори” мавзусида ташкил этилган мазкур тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят ва Шароф Рашидов туман Кенгашлари ҳодимлари, Халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашлари депутатлари, мактабнинг фаол ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Дастлаб, Ўзбекистон Республикалари Давлат мадҳияси янгради.

Тадбирда таъкидланганидек, Асосий қонунимиз ўзининг тамойиллари ва қоидалари билан мамлакатимиз тақдири, ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини белгилашда муҳим ҳужжат бўлиб ҳисобланади. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириши учун муносиб шароит яратиш Конституциямизнинг асосий мақсади ҳисобланади.

Шу билан биргаликда, Асосий қонунимизда Ватанимизнинг мустақиллиги, унда яшаётган барча фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, давлат, жамият олдидаги бурч ва масъулияти мустаҳкамлаб қўйилган. Айниқса, ёшларнинг таълим олиши учун берилган имтиёзлар келажак авлоднинг униб-ўсишига ғамхўрликдан далолатдир. Ўқувчиларнинг сифатли таълим-тарбия олиши, билим ва қобилиятини рўёбга чиқариши, соғлом ўсиши, келгусида касб-ҳунар эгаллаб, моҳир мутахассис бўлиб етишишида Конституциямизда белгиланган қоидалар муҳим асос бўлиб хизмат қилмоқда.

– Биз ҳар бир инсоннинг ҳуқуқий ҳимояси кафолатланган, меҳнати қадр топган жамиятнинг фуқароларимиз, – дейди 11 сонли умумтаълим мактаби директори Ҳосият Жўраева. – Кейинги йилларда давлатимиз раҳбари томонидан  таълим соҳасига жуда катта эътибор қаратилаётгани мен каби барча педагогларда қониқиш, миннатдорлик ҳисларини мустаҳкамламоқда. Мен буни ҳар куни ўз фаолиятимда, ҳаётимда кўриб турибман.

Тадбир давомида куйланган дилтортар куй-қўшиқлар, мактаб ўқувчилари томонидан қилинган чиқишлар, шеърлар иштирокчиларга хуш кайфият бағишлади.

Ўктам ҚУРБОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

етакчи мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+