Конституция билимдонлари сараланмоқда

21.11.2023 15:11:11

Фарғона вилоятида   “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасидаги “Конституция билимдони” кўрик-танлови кўтаринки руҳда бўлиб ўтмоқда.

Қувасой шаҳридаги Президент мактабида ташкиллаштирилган шаҳар босқичида 29 та умумий ўрта таълим мактабларининг энг фаол ўқувчилари ўзаро куч синашдилар.  

“Адолат” СДП вилоят Кенгаши, шаҳар Адлия бўлими, мактаб ва мактабгача таълим бўлими, етук ҳуқуқшунослар ҳакамлигидаги танловда ҳар бир ўқувчи янги таҳрирдаги конституцияни мукаммал ўрганганликларини ва танлов ташкилотчиси бўлган “Адолат” СДП сайловолди дастури ва мақсад ғоялари ҳақида етарлича билимга эга эканликларини намойиш этдилар.

Ғолиблар партиянинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Фарғона туманида ҳам танлов илмга чанқоқ, ўз келажагига лоқайд бўлмаган шижоатли ёшлар иштирокида ташкил этилди. Ҳудудий босқичлардан туман босқичига ўтган 10 нафар ёшлар учун “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сиёсатчилар ва ҳуқуқшунослар ҳакамлигидаги танлов ҳам ёшлар учун ҳақиқий имтиҳонга айланди. Ғолиблар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ниҳоят, Ўзбекистон туманидаги 36-мактабда  якуний шаҳар, туман босқичлари ташкил этилди. Дастлаб, унда сўз олган “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши раиси Шаҳноза Ғаниева барчани билимдонлик байрами билан қутлаб, ватанимизнинг бош қомуси, халқимизнинг тинч ва осуда, бахтиёр турмуши кафолати бўлган конституция билимдонлиги танловида юқори натижаларга эришишларида омад тилади. 

Янги таҳрирдаги Конституциясининг ҳар бир моддаларини моҳиятини чуқур англаган ёшлар ҳуқуқий билимдонлигини, танлов ташкилотчиси бўлган “Адолат” СДПнинг сайлов олди дастури ва мақсад ва ғояларини ҳар томонлама ўрганганликларини намойиш этиб, эркин мавзуда шеър ва қўшиқлар, саҳна кўринишлар ижро этдилар.

  Ҳакамлар ҳайъати зукко ёшларнинг чиқишларини муносиб баҳолаб, ғолибларга партия томонидан диплом ва совғаларни топширишди.  

"Адолат" СДП
Фарғона вилояти Кенгаши  
матбуот хизмати 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+