Конституция–ҳуқуқ ва эркинликлар, порлоқ келажагимиз кафолати

06.12.2023 14:12:12

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан Фарғона Давлат Университетининг фаоллар залида “Конституция–ҳуқуқ ва эркинликлар, порлоқ келажагимиз кафолати” мавзусида маънавий –маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда университет ўқитувчи ва талабалари, “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши мутахассислари, университети Ёш адолатчилар қаноти аъзолари иштирок этдилар.

Унда сўз олган “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши раиси Шаҳноза Ғаниева Ўзбекистон Республикаси Конституцияси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг ёрқин ифодаси сифатида демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш, аҳолининг эркин ва обод турмушини таъминлаш, мамлакатнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш ҳамда барча соҳаларда ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишда мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилаётганлиги хусусида сўз юритди.
Шунингдек, бош қомусимизнинг 51-моддада кўрсатиб ўтилган “Фуқаролар давлат таълим ташкилотларида танлов асосида давлат ҳисобидан олий маълумот олишга ҳақли. Олий таълим ташкилотлари қонунга мувофиқ академик эркинлик, ўзини ўзи бошқариш, тадқиқотлар ўтказиш ва ўқитиш эркинлиги ҳуқуқига эга." 

Тадбирда давомида “Конституция менинг тақдиримда” мавзусида ёшлар ўз фикр - мулоҳазаларини билдириб, инсон қадри улуғланган юртда яшаётганлиги ва таълим олаётганликларидан миннатдорликларини билдирдилар.

 

  “Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+