Конституциявий ислоҳотлар мамлакат тараққиётини белгилаб беради

31.10.2022 13:10:01

Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ҳозирги замон талабларидан келиб чиқиб ислоҳ этиш ва уни янада такомиллаштириш мақсадида Бош қомусимизга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилди.

Лойиҳада жами 128 та модданинг тенг ярими, яъни 64 тасини ўзгартиш ва 6 та янги модда қўшиш таклиф этилмоқда. Улар орасида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ва ижтимоий соҳаларда жуда муҳим янгиланишлар бор.

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати мутахассиси Баҳром Умматов ва Адолат СДП Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Жамол Комилов Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича жамоатчиликка ҳуқуқий тушунча бериш мақсадида Миллий гвардия Сирдарё вилоят бўлими ходимлари иштирокида семинар тадбир ташкил қилинди.

Семинар тадбирида маърузачилар томонидан Конституциямизда мустаҳкамланаётган «Миранда қоидаси»,ҳарбий хизматчилар учун муҳим бўлган моддалар:

14-модда Давлат ўз фаолиятини инсон фаровонлигини хамда жамиятнинг барқарор ривожланишни кўзлаб,ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида амалга ошириш:

25-модда Хар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга, Ҳеч ким қонунга асосланмаган холда ушлаб турилиши ёки қамоқда сақланиши мумкин эмас

49-модда Тарихий, маънавий, маданий ва табиий мерос давлат муҳофазасидадир.

Давлат ва жамият миллий қадриятларни ҳимоя қилиш, Ўзбекистон халқи маънавий ва маданий меросининг узлуксизлигини таъминлаш тўғрисида ғамхўрлик қилади.

Ўзгартириш киритилаётган моддалар мазмун моҳияти ва уларни келгусида қўлланилишида ҳарбий хизматчиларга ҳуқуқий маълумот бериб ўтилди.

«Адолат» СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+