Конституциявий қонун лойиҳасида ёшлар иштироки муҳим

21.07.2022 12:07:24

Ўзбекистон «Адолат» СДП Термиз тумани ҳудудий партия ташкилоти ва «Ёш адолатчилар қаноти» Кенгашлари ташаббуси билан ташкил этилган навбатдаги тадбир айни пайтда муҳокамада бўлган Конституциявий қонун лойиҳасида киритилаётган ўзгартиш ва таклифларга қаратилди.

Термиз туман ҳокимлиги мажлислар залида ўтказилган мазкур тадбирда Ўзбекистон «Адолат» СДП Термиз туман Кенгаши, Ёшлар ишлари Агентлиги билан биргаликда Маҳалла фуқаролар йиғинлари ёшлар етакчилари иштирокида «Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси»да белгиланган вазифалар ҳамда Конституциявий ислоҳотларда ёшларнинг иштироки хусусидаги фикр-мулоҳазалар юритилди.

Семинардан кўзланган мақсад ёшлар етакчиларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларнинг ушбу жараёнда фаол иштирокини таъминлаш ва аниқ асосланган таклифлар олишдан иборатдир.

Зикрилло Бакижонов, Халқ депутатлари Термиз туман Кенгаши депутати, туман ёшлар етакчиси:

-Тумандаги ёшлар етакчиларига Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси, қонун билан Конституцияга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар мазмун-моҳияти ҳақида тушунтириш берилди ва жойларда ёшлар ўртасида тарғибот ишларини олиб бориш, ёшларнинг жамиятда бўлаётган туб ислоҳотлардан хабардорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш белгилаб олинди.

Айни пайтда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари Конституциявий қонун лойиҳаси тарғиботини фаол олиб боришмоқда. Тарғибот тадбирларида аҳолининг турли қатламларини қамраб олишга эътибор қаратилиб, тумандаги корхона ва ташкилотларда хизмат қилаётган ходимлар билан ҳам бу каби тадбирлар ўтказиш йўлга қўйилган.

Шунингдек, тадбирда тадбиркорлик бўйича ҳам аҳоли ўртасида тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб бориб, аҳолининг ўз маҳалласидаги муаммоларга дахлдорлик ҳиссини ошириш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш лозимлиги таъкидланди.

Тадбир жараёнида ўзаро мунозаралар асосида тренинг ҳам ташкил этилди. Унда Конституциянинг ҳуқуқий асослари шахс ва жамият бирламчи тизимлари ва шунингдек ижро органи билан маҳаллий кенгаш ваколатлари тўғрисида ҳам фикр юритилди.

Тадбир савол-жавоблар асосида баҳс мунозараларга бой тарзда якунланди. Ёшлар етакчиларидан 10 нафари партиямиз сафига кириш истагини билдирдилар.

Жуманазар Чориев,

Ўзбекистон «Адолат» СДП Термиз туман

«Ёш адолатчилар қаноти» Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+