Коррупцияга қарши курашиш

20.03.2024 16:03:40

Муносабат


Қонунсизликка, коррупцияга қарши курашиш, умумхалқ мулкини авайлаб-асраш демакдир

Мамлакатимизда ҳуқуқий –демократик давлат барпо этиш, барча жабҳада қонун устуворлигини таъминлаш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Президентимиз бошчилигида коррупцияга қарши аниқ мақсадли режа асосида ишлар бошлаб юборилган.
Дарҳақиқат, коррупция иллат. Жамият тараққиётига тўсиқ. Янги Ўзбекистонда коррупциянинг ҳар қандай кўринишларини илдизи билан йўқотиш учун “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида” қонун қабул қилинган. Бундан ташқари, Олий Мажлис сенатида ҳамда Қонунчилик палатасида қўмита, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳам фаолият олиб бормоқда. Мақсад ривожланишга ғов бўлаётган коррупцияни йўқотишдан иборат.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши фаоллари, ҳуқуқ тартибот идоралари, ҳамкор ташкилотлар билан коррупцияни йўқотиш мавзусида кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боряпмиз. Шундай бўлса-да, ҳали ҳануз таълим, тиббиёт, қурилиш, коммунал ва хизмат кўрсатишнинг бошқа йўналишларида фаолият олиб бораётган масъул шахслар пул олди бердисида иштирок этиб қолишмоқда. Коррупция ҳолатлари учраб турибди. Куни кеча маҳаллий оммавий ахборот воситаларида давлат кадастр хизмати ва газ таъминоти бўлими ходимларини пора билан қўлга тушганлигини ошкор қилишди.
Шуни унутмаслик керакки, коррупция ҳар қандай жамиятнинг эртанги куни, фаровон истиқболи учун ўта хатарли,шу билан биргаликда таҳдидли кушандадир. У тараққиётга, иқтисодиётга катта зарар етказиб, мамлакат халқ хўжалигини издан чиқаради. Шу боисдан мамлакатимизда бу борада қатор ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Президентимизнинг “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари, яъни Комплаенс назорат тизими йўлга қўйилди. Биз партия фаоллари ҳам жойларда коррупцияга қарши курашиш ойлигини намунали ташкил этиш учун барча чора-тадбирларни кўрмоқдамиз. Биргина жорий йилнинг ўтган ойлари давомида партия ташкилотларимиз томонидан Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтида, Қарши шаҳридаги Маҳаллот, Кунчиқар, Беклар, Қашқадарё вилояти давлат тарихи ва маданияти музейи каби 24 та ташкилот ва муассасаларда “Коррупция –тараққиёт кушандаси” мавзусида тарғибот тадбирларини ўтказдик.
Партиямиз сайловолди дастурида ҳам қонун устуворлигига эришиш, коррупцияга муросасиз муносабатда бўлиш устувор вазифа этиб белгиланган. Шундай экан биз “адолатчи”лар коррупцияни таг-томири билан йўқотиш учун курашаверамиз.

Гулноза Раджабова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси ўринбосари.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+