Коррупцияга қарши курашишда жамоатчилик назорати

09.10.2020 18:10:31

 

Коррупция–давлат ва жамият хавфсизлигига раҳна солувчи хатарли иллатлардан бири. У  чегара билмайдиган инсоннинг нафси билан боғлиқ жараёндир. Айнан коррупция сабабли бошқа хавфли иллатлар шаклланишига йўл очилиши ҳеч кимга сир эмас.

Касалликни даволагандан кўра унинг олдини олган яхши. Бунда профилактик суҳбатларнинг ўрни катта. Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти Кенгашида ўтказилган “Коррупцияга қарши курашишда жамоатчилик назоратининг роли” мавзусидаги профилактик мазмундаги давра суҳбатида айни шу хусусида сўз юритилди. Коррупциянинг нақадар хавфли иллат эканлиги, давлат ва жамият шаклланишига қанчалик тўсиқ бўлиши ҳамда ушбу кунда Ватанимизда бу иллатни бартараф этиш бўйича қонуний ҳамда ижтимоий жиҳатдан амалга оширилаётган ишларга эътибор қаратилди.

Аблиёр Қораев, халқ депутатлари Мархамат тумани Кенгаши депутати:

-Коррупция жамиятда адолатсизлик, тенгсизлик ва аҳолининг норозилигига олиб келади.  Бу барча соҳалардаги ислоҳотларнинг натижасига салбий таъсир этмай қолмайди. Шу сабаб фуқароларимизда ҳуқуқий онг ҳамда ҳуқуқий маданиятнинг етарли даражада эмаслиги, ўз ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қила олмаслиги ва жамиятда адолат мезонининг бузилишини кўпайтиради. Бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадга мувофиқ.

Давра суҳбати якунида жамоатчилик орасида тарғибот тадбирларини кўпайтириш орқали бу иллатни олдини олишга келишиб олинди.

                                                                                 Акбаржон НАЗАРОВ,                                                                    Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти

 Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+