Коррупцияга қарши кураш

16.01.2024 12:01:47

Коррупцияга қарши кураш дунё миқёсида бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири бўлиб қолмоқда.
Ҳозирги пайтда республикамизда коррупцияга қарши кураш доирасида бир қатор дастурлар қабул қилинди ва улар бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Таълимда коррупцияга қарши кураш доирасида Ўзбекистон Адолат СДП томонидан ҳам бир қатор чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, унда партиянинг шаҳар ва туман Кенгашлари, Олий Мажлис ва Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи Кенгеси, Халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгаши депутатлари, “Ёш адолатчилар қаноти” ёшлари ва партия фаоллари иштирок этиб келмоқда.


Адолат СДП Қонликўл туман Кенгаши туманидан тумандаги 5-сонли “Дўстлик” сайлов округида “Таълимда коррупцияга йўл бермаймиз” мавзусида навбатдаги тарғибот ишлари олиб борилди. Тадбирда “Дўстлик” сайлов округи депутати А. Сдиков, ички ишлар органи ходимлари, маҳалла фаоллари ва нуронийлар иштирок этишди. Тадбирни Адолат СДП Қонликўл туман Кенгаши раиси Н. Қудайбергенова очиб берди ва ҳозирги кунда давлатимиз томонидан коррупцияга қарши курашда олиб борилаётган ишлар, Олий таълим муассасаларидаги таълим тизимида рўй бераётган ижобий ўзгаришлар тўғрисида маълумот берди. Маҳалла профилактика инспектори йиғилганларга пора олиш, бериш, воситачилик қилиш Ўз.Рес. ЖКнинг 210,211,212-моддалари билан жиноий жавобгарликка тортилиши ва унинг оқибатлари тўғрисида огоҳлантириш бериб ўтди ва коррупцияга қарши курашда барчани бирдамликка чорлади. Тадбир давомида депутат А. Сдиков фуқароларнинг мурожаатларини тинглаб, депутатлик назоратига олди.

Ўзбекистон "Адолат "СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот Хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+