Лойиҳа доирасида Нукус шаҳридаги дорихоналар ўрганилди

20.10.2020 11:10:48

Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг сайловолди дастурида дориларнинг ноқонуний айланмасининг олдини олиш ва нархларини мақбуллаштириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинган.

Кейинги йилларда айнан ушбу йўналиш бўйича бир неча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳам қабул қилинди, аммо, бажарилиши суст даражада.

Айнан юқоридаги масалалар юзасидан Қорақалпоғистон Республикасидаги партия фаолларидан таркиб топган ишчи гуруҳ аъзолари партиянинг «Дори воситаларининг ноқонуний айланишига қаршимиз» лойиҳаси доирасида ҳудуддаги дорихоналар фаолиятини ўрганмоқда.

Куни кеча партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ҳамда Нукус шаҳар Кенгаши ходимлари ва маҳаллий Кенгаши депутатларидан таркиб топган ишчи гуруҳ аъзолари Нукус шаҳридаги дорихоналарни ўрганиб чиқди. Ўрганиш жараёнида дори-дармонларнинг сифати, сертификациядан ўтказилгани, нархлари, товар чекининг берилиши ва дори воситаларининг ноқонуний айланишининг олдини олишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тўлиқ ижросига эътибор қаратилди.

Бундан ташқари лойиҳа доирасида бугунги кундаги дорихоналар фаолияти бўйича истеъмолчиларнинг ҳам фикирлари тингланди.

Қудайбергенова Гулнара, харидор:

-Бугунги кунда аҳоли учун дори-дармонларнинг мақбул нархларда сотилиши ва сифати, сертификациядан ўтказилганлиги жуда муҳим. Айрим дорихоналарда харидорларга фақат касса чеки берилади, товар чеки эса берилмаслиги сир эмас. Шу каби дорихоналар фаолиятини тартиблаштиришда айнан жамаотчилик назорати зарур.

Мазкур  ўрганишлар  якунида  аниқланган камчиликлар юзасидан умумий маълумот таёрланиб, бу бўйича партия депутатлик гуруҳи томонидан тегишли мансабдор шахсларнинг ҳисоботларини тинглаш назарда тутилмоқда.

Расул ҚУДИЯРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Нукус шаҳар Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+